• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда зилзила: бинолар бардошлими, яна ер силкиниши кутиляптими?

    Тожикистонда 23 март куни содир бўлган ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Воқеа ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ЎзФА Сейсмология институти олимлари журналистлар билан мулоқот ўтказиб, зилзила юзасидан бир қатор саволларга жавоб қайтарди. Мулоқотда “Дарё” мухбири ҳам иштирок этди.

    “Бир зонадаги зилзила бошқасига таъсир қилади”

    Мулоқотда физика-математика фанлари номзоди Улфат Нурматов Марказий Осиё – ягона геодинамик ҳудуд эканини айтди. Олимнинг таъкидлашича, минтақаданинг бир қисмида бўлаётган геодинамик жараён иккинчи қисмига ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди.

    “Лекин ҳар бир ҳудуднинг зилзила содир бўлиб турадиган алоҳида, фаол зоналари мавжуд. Марказий Осиёдаги энг сеймик жой – Помир ва Тяньшань  тоғлари тўқнашган ҳудудда. Асосан, 7 магнитудан ортиқ зилзилалар айнан ўша зонада содир бўлади. Ҳаттоки, унинг шарқий қисмида 8,2 магнитудаги Қашқар зилзиласи содир бўлган. Марказий Осиёда ундан кейин бу қадар кучли зилзила содир бўлмаган. Орада бир неча зоналар мавжуд. Ўзбекистон ҳудудида у ҳудудларга қараганда кучсиз зилзила бўлади. Умуман олганда, Марказий Осиёда 6 баллдан юқори зилзилар сони бармоқ билан санарли даражада оз”, – деди мутахассис.

    Улфат Нурматов 
    Фото: “Дарё”

    Улфат Нурматов Туркиядаги зилзила сунъий уюштирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги қарашларга ҳам илмий муносабат билдирди.

    “Ҳозир одамларнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. Бунга ўхшаш фикрлар жуда кўп. “Космосдан беш ярим метрли снаряд ташланган, у ер остига кириб портлаган”, деган гаплар ҳам айтилмоқда. Шуни билиб олишимиз керакки, ҳар битта инсон қўли билан қилинадиган сунъий фожеалар табиий зилзиладан тубдан фарқ қилади. Яъни зилзила билан сунъий равишда уюштирилган портлашни ажратиб олиш мумкин. Буларни бир-бири билан адаштириш мумкин эмас”, – деди олим.

    Магнитуда билан баллнинг фарқи

    Улфат Нурматовнинг айтишича, магнитуда бу зилзила ўчоғидан ажралиб чиқаётган энергиянинг катталигидир.

    “Балл эса зилзиланинг таъсирида ер юзида намоён бўладиган оқибатларни белгиловчи параметр, айнан ер юзидаги биноларнинг бузилиши, одамларнинг унга бўлган реакциялари. Ўшанга қаратиб маълум бир шкала ишлаб чиқарилган”, – деди у.

    “Қурувчилар бинони арзонроқ қуришга ҳаракат қилади”

    Суҳбат давомида ЎзФА академиги Кахарбай Абдуллабеков “Ўзбекистонда бинолар кучли зилзилаларга бардошлими?”, деган саволга жавоб қайтарди. Олимнинг айтишича, республикадаги барча вилоят ва шаҳарларнинг сейсмик режалари ишлаб чиқилган. Қоидаларга амал қилиб қурилган бинолар, белгиланган баллдаги зилзилага бардош беради.

    Кахарбай Абдуллабеков
    Фото: “Дарё”

    “Сейсмология институти бутун республика бўйича қаерда, қанақа куч билан зилзила бўлиши тўғрисида умумий сейсмик планлаштириш харитасини тузган. Қурилиш қоидалари ва меъёрлари белгиланган ҳужжут мавжуд. Ана ўша ҳужжатнинг асосини бизнинг институт тузиб берган. Бино лойиҳасини қурувчиларнинг ўзи қилади. Фақат юқори баллга бардошли бинолар қурилишининг нархи ҳам қимматлашиб боради. Масалан, оширилган ҳар бир балл учун нархлар 10 фоиз, ҳатто 15 фоизгача ошади. Агар бинонинг нархи 10 миллиард сўмлик бўлса, у 8—9 балллик зилзилага мўлжаллаб берилса, қиймат 20 миллиард сўмга кўтарилади. Шунинг учун қурувчилар иложи борича баллни пасайтиришга ҳаракат қилади. Лекин институтнинг вазифаси қаерда қанақа куч билан зилзила бўлишини аниқлаш. Қурувчилар ана ўшанга қараб тузилган харита асосида бино қуришлари зарур”, – деди мутахассис.

    “Тошкентнинг 70-80 фоизи 9 баллик зонага киради”.

    Академик Кахарбай Абдуллабеков Тошкент шаҳри қанча баллик зилзила ҳудуди экани ҳақида ҳам маълумот берди.

    “Ҳудудни умумий сейсмик планлаштириш харитаси бор. Тошкентнинг 70 фоиз жойи соз тупроқ билан қопланган, қалинлиги ҳар хил. Шунинг ҳисобига Тошкентга зилзила кучи бир балл қўшиб берилади. Масалан, 7 баллик бўлса, 8 балл билан сезилади. Умуман олганда, Тошкентнинг 70—80 фоизи 9 баллик зонага киради. Сергели тумани томонлар қумли жойлардир. У ер 8 баллик ҳудуд ҳисобланади”, – деди олим.

    Академикнинг таъкидлашича, Сейсмология институти республикадаги 40 дан ортиқ шаҳарларга сейсмик микропланлаштириш харитасини тузиб берган.

    “Бинони мустаҳкам қуриш керак. 2011 йилда Японияда содир бўлган зизлила Туркиядагидан кучлироқ эди. Аммо Японияда бирорта одам ўлмади. Чунки бинолар ҳақиқий бўладиган зилзиланинг кучини ҳисобга олиб, қурилиш меъёрларига амал қилиб қурилган. Лекин Туркияда, афсуски, гап зилзилада эмас, қурувчиларда. У ерда яхши сейсмолоклар бор. Улар зилзила кучини тўғри белгилаган. Лекин қурувчилар биноларни ўшанга мослаб қурмаган. Айб қурувчиларда. Худди баланд бинонинг тагини қилич билан кесгандай тўкилиб тушяпти”, – деди Кахарбай Абдуллабеков.


    24.03.2023, 18:10   Изоҳ (0)   28625
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2023 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

    24.03.2023, 18:01

    Амударёда темирйўл линиясининг бир қисми қулаб тушгани юзасидан маълумот берилди 

    24.03.2023, 17:59

    Улуғбек Рўзиқулов яна “Ўзавтосаноат” раиси этиб тайинланди

    24.03.2023, 17:58

    Тошкентда фуқарога хонадоннинг ярим млрд сўм миқдоридаги улуши ундириб берилди

    24.03.2023, 17:47

    Асака тумани собиқ ҳокими иши юзасидан қўшимча маълумот берилди 

    24.03.2023, 17:07

    Сурхондарёда мактаб ўқитувчилари “Open budget”да овоз тўплашга мажбурланаётгани айтилди 

    24.03.2023, 16:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.