Фарғона вилояти Риштон туманида эркак ўзаро келиб чиққан жанжал сабаб ўз қўшнисини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат Риштон туманининг “Меҳнатобод” маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, икки қўшни ўртасида яшаш хонадонлари чегараларининг низоси сабаб жанжал келиб чиққан. Оқибатда жаҳл устида бири иккинчисига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказган. Жабрланувчи олган жароҳати сабабли вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, ушбу жиноят вилоят ИИБ раҳбарияти иштирокида муҳокама қилинган. Бошқарма бошлиғи мазкур ҳолатда жанжал юзага келгунича маҳалла фаоллари буни сезмаганини, уларни муросага келтирмаганини танқид қилган.
Изоҳ (0)