Chevrolet 2023 йил февраль ойида Қозоғистон автомобиль бозорида етакчи бўлди. Бу ҳақда мамлакат автобизнес уюшмаси хабар бермоқда.
Ўтган ойда Қозоғистонда 3,6 мингта Chevrolet автомобиллари сотилган. Бу 2022 йилнинг февралига нисбатан 329 фоизга кўпроқдир. Hyundai 3,5 мингта автомобиль билан иккинчи, Kia 1,8 мингта билан учинчи бўлган.
Моделлар бўйича Қозоғистонда февраль ойида энг кўп Cobalt сотилган — 2,7 мингта. Hyundai Tucson 1,3 мингта автмобил билан иккинчи бўлган. 710 та автомобиль билан Nexia кучли учлик ёпган.
Февраль ойида сотилган автомобиллар орасида қуйидаги автомобиллар бор:
Hyundai Elantra — 580 та;
Kia Sorento — 553 та;
Kia Sportage — 531 та;
Hyundai Santa Fе — 520 та;
Hyundai Accent — 452 та;
Kia Ceed — 303 та;
Hyundai Sonata — 292 дона.
Аввалроқ Cobalt 2022 йилда Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлганди.
Изоҳ (2)
Qochon mashina olamiz
Bizga xam qochon