• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Мишел Ео: “Оскар”га сазовор бўлган биринчи осиёлик актриса ҳақидаги қизиқарли фактлар

    “Барчаси ҳамма жойда ва бир вақтнинг ўзида” фильми юлдузи Мишел Ео “Йилнинг энг яхши актрисаси” номинациясида “Оскар” мукофотини олган биринчи осиёлик актриса сифатида тарихга кирди. The Voice нашри малайзиялик актриса ҳақидаги бошқа қизиқарли маълумотларни ҳам тақдим этди.

    Фото: The Voice 

    Мишел Малайзияда туғилган

    Кўпчилик Мишелни Кантон фильмларида кўп суратга тушгани учун Гонконг фуқароси деб ўйлаши мумкин, бироқ у аслида Малайзиянинг Ипоҳ шаҳрида туғилган. Актриса 15 ёшлигида ота-онаси билан бирга Буюк Британияга кўчиб ўтган.

    Фото: “Яндекс.ру“

    Мишел невараси билан вақт ўтказишни яхши кўради

    Мишел суратга олиш ишлари билан банд бўлишига қарамай, невараси Рей Лин учун доим вақт топади. У ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига невараси билан бирга тушган суратларини жойлаштиради. Актриса уни меҳр билан “кичкина қовоқ” атайди ва уни яхши кўришини оммага кўрсатади.  

    Унинг севгилиси автомобиль корпорацияси президенти бўлган

    Мишел собиқ турмуш ўртоғи Диксон Пун билан ажрашганидан сўнг, Халқаро автомобиль федерацияси президенти Жан Тодт билан учраша бошлади. Улар учраша бошлаганидан тўрт йил ўтиб, яъни 2008 йилда унаштирилган, бироқ расман турмуш қурмаган.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Ҳозирда Ео ва Тодт Женевада яшайди. Мишел ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига турмуш ўртоғи билан тушган суратларни жойлаб туради.

    У гўзаллик қироличаси

    Мишел 1983 йилда, 21 ёшида “Мисс Малайзия” танловида иштирок этди ва унда ғолибликни қўлга киритди. Актриса ғолиб бўлиб уйга қайтишни кутмаган ва ҳатто унинг ғалабаси “ҳакамлар кўр бўлгани” билан ҳам талқин қилинган. Бундан ташқари, у Лондонда бўлган “Дунё гўзали” танловига ўз ватанини ҳимоя қилиш учун борди. У айнан моделлик танловлари орқали кино соҳасига кириб келган.

    Кўпчиликнинг эътиборини тортган моделга Жеки Чан билан бирга рекламада рол ўйнашни таклиф қилишади. Жеки Чан ўша пайтда ҳам катта машҳурликка эришган эди, шунинг учун 21 ёшли Мишел учун 1984 йилда таниқли актёр билан қўл соати рекламасини суратга олиш жараёнларида иштирок этиш ақл бовар қилмайдиган даражада шарафли дақиқа эди.

    Мишел “Матрица”да рол ижро этиши мумкин эди

    Актриса “Матрица” фильмида рол ўйнаши мумкин эди, бироқ у бундан воз кечган. Мишелни култ фильмининг давомидаги Сефарим ролига таклиф қилишди, бироқ у бошқа лойиҳанинг суратга олиш жараёнлари билан банд бўлганлиги сабабли машҳур кинокартинада иштирок эта олмади. Бу рол учун кўплаб актрисалар номзод қилиб кўрсатилди. Дастлаб, бу қаҳрамон Jet Ли учун ёзилди, бироқ у жуда кўп ҳақ сўради, кейин ролни Мишел гавдалантириши ҳақида хабарлар тарқалди ва охирида Синг Нгай номи билан ҳам танилган актриса Коллин Чоу фильмда суратга тушди.

    “Осиё қироличаси”

    “Барчаси ҳамма жойда ва бир вақтнинг ўзида” фильми атрофидаги шов-шув туфайли Мишел ўз ҳаётидаги катта аҳамиятга эга бўлган бу лойиҳани кутгандек туюлиши мумкин, бироқ бу тўғри фикр эмас. Актриса 2000 йилда кўплаб машҳур фильмларда рол ўйнади. Масалан, у BAFTA мукофотига номзод бўлган Энга Лининг “Чўкаётган йўлбарс, яширин аждаҳо”, Роб Маршаллнинг “Гейшанинг хотиралари” фильмидаги гейша Мамеҳа ролини гавдалантирган ва бундан ташқари “Супер отряд 2” фильмида суратга тушган. Ўша пайтда ҳам актрисани “Осиё қироличаси” деб аташган.

    Фото: The Voice 

    Балерина ва жанг санъати устаси

    Чиройли рақс ва жанг санъатининг мураккаб техникаси — кимдир бир-бирига ўхшамайдиган истеъдодларни ўзида бирлаштирганини тасаввур қилиш мумкинми? Ҳа, Мишел Ео айнан бу сифатларга эга актриса ҳисобланади. У ўз ҳаётини рақс билан боғлашни хоҳлади ва ҳатто Лондон Қироллик рақс академиясига ўқишга кирди, бироқ у жароҳати туфайли балетни тарк этишга мажбур бўлди.

    Актрисанинг бу маҳорати унга катта ёрдам берди. Мишел умуман махсус жанг санъати бўйича машқ қилмаган бўлса-да, карерасининг бошида Гонконг жанговар фильмларида кўп рол ўйнаган ва ҳатто у ерда ўзи ҳам рақс машғулотларига таянган ҳолда каскадёрлик қилган.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Актриса Жеки Чанни билан “Полиция ҳангомалари 3” ва “Полиция ҳангомалари” фильмларида суратга тушиб, катта муваффақиятларга эришди. Мишелнинг сўзларига кўра, машҳур актёр ҳатто ундан “раҳм-шафқат” сўраган, чунки актриса ҳар доим таъсирчан фикрлари билан ҳайратда қолдирган ва Жеки бу борада ундан ўзиб кетиши керак бўлган. 

    Голливуддаги дебют

    Фото: The Voice 

    Ушбу маълумот ҳақида ҳамма ҳам билмайди, Жеймс суратга тушган биринчи Америка фильмида Жеймс Бонднинг севгилиси ролини ижро этган. У 1999 йилда суратга олинган кинокартинада Май Линг ролини ўйнаган ва унинг дебюти сенсация бўлган. Актрисанинг ижро этган қаҳрамон одатий “қийинчиликдаги қиз” эмасди, унинг ўз режаси бор эди ва у буни амалга оширишга ҳаракат қиларди. Унинг бу лойиҳадаги партнёри Пирс Броснан бўлган.

    Охирги лойиҳалари

    Мишел Marvelнинг “Шанг-Чи: Ўн узук афсонаси” ва “Барчаси ҳамма жойда ва бир вақтнинг ўзида” фильмида рол ўйнади ва катта муваффаққиятга эришди. Актриса фильмдаги роли учун “Олтин глобус” ва “Оскар” мукофотини қўлга киритди.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Унинг навбатдаги лойиҳалари қаторида “Аватар” фильмининг кейинги учала қисмида иштирок этиш ҳам бор, бу эса миллионлаб инсонларнинг эътиборини тортади.

    15.03.2023, 13:20   Изоҳ (0)   11301
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур қаҳрамонларни ўйнаши мумкин бўлган, лекин имкониятини қўлдан бой берган актёр ва актрисалар (фото)

    14.03.2023, 15:38

    “Оскар-2023” мукофоти ғолиблари эълон қилинди (фото)

    13.03.2023, 12:25

    Женна Ортега “Уэнздей” сериалида сценарий муаллифларининг талабларини бажаришдан бош тортгани ва қаҳрамонининг сўзларини ўзгартиргани ҳақида гапириб берди

    09.03.2023, 18:55

    Кино тарихдаги энг қиммат фильмлар (видео)

    08.03.2023, 15:54

    Абдулла Ориповнинг ҳаёт ва ижодига бағишланган фильм премерасидан репортаж (фото, видео)

    08.03.2023, 11:56

    Экранда жуда кам кўринганига қарамай, кичик роли билан ҳам томошабинлар қалбидан жой олган актёр ва актрисалар 

    07.03.2023, 11:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.