• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Абдулла Ориповнинг ҳаёт ва ижодига бағишланган фильм премерасидан репортаж (фото, видео)

    Тошкентдаги Алишер Навоий номли киносаройда Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг хотирасига бағишланган фильм премерасининг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди. “Абулла Орипов” фильми премерасида киноижодкорлар, шоирнинг яқинлари, лойиҳада суратга тушган актёрлар иштирок этди.

    Фильмда Абдулла Ориповнинг Қашқадарё вилояти Косон тумани Некўз қишлоғида ўтган ва ижодга илк қадам қўйган болалик йиллари, Тошкент шаҳрида ўтказган талабалик даврлари, ижод намуналарининг илк нашри, унинг шоир бўлиб шаклланишидаги ҳиссиётлари ва туйғулари, шоирга хос севгиси, машҳурликнинг келиши, шоирнинг дарди, алами, қийинчиликлар кўргани, шунга қарамай, ижодидан чекинмагани ва АҚШдаги ҳаётининг сўнгги йиллари ҳақида ҳикоя қилинади.

    Фото: “Дарё”

    “Фильмнинг катта премераси 17 мартга мўлжалланган. Ушбу фильм катта экранларга чиққанидан кейин тақдимотда киномедиа клуби аъзоларидан эшитган хулосалар, таклиф ва мулоҳазаларни эътиборга оламиз. Унинг янада мукаммаллашишида бу тақдимотнинг жуда катта ўрни бор, чунки киноижодкорлар буни анъанага айлантиришган. Фильмдан умидимиз катта”, — дейди журналист Шоҳира Ҳамро.

    Фото: “Дарё”

    “Абдулла Ориповдек ўзбекнинг ҳақиқий буюк шоири, Ўзбекистон халқ шоири ҳақида фильм олиш жуда катта масъулият. Бундан ташқари, улар Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси муаллифи сифатида ёдга олинади. Фильм сценарийсини ёзишда шоирнинг рафиқаси Ҳанифа ая яқиндан ёрдам берди. Бу бизга ҳаққонийликни берди, ҳақиқатан ҳам ўша давр муҳитини яратиш имкониятини берди.

    Фото: “Дарё”

    Фильмни суратга олиш жараёнларида Қашқадарёнинг Некўз қишлоғида Абдулла Ориповнинг хонадонида, бундан ташқари, Тошкентда ўндан ортиқ декорациялар қурилди. Шунингдек АҚШда, шоирнинг қизлари яшаган уйда ҳам суратга олиш ишлари бўлди”,  — дейди фильм режиссёри Музаффар Эркинов.

    “Суратга олиш жараёнларида ўзига яраша қийинчиликлар ҳам бўлди, совуқ кунларда ҳам, ҳаддан ташқари иссиқ кунларда ҳам ишладик. Дубльларнинг такрорланиш жараёнида ҳам бўлдик. Айтмоқчиманки, буларнинг ҳаммаси ижодий қийинчиликлар, аслида уларни қийинчилик деб ҳам бўлмайди. Мароқли машаққатлар, биз уларда маза қилиб ишлаймиз.

    Фото: “Дарё”

    “Бакалаврни битиргандан кейин ўзимга ёққан соҳа бўйича ўқишни жуда истадим, Лондон ва Мумбай вариантлари бор эди, шундан Мумбайни танладим. Ўқишга бордим, имтиҳон топширдим, ундан муваффаққиятли ўтгандан кейин қабул қилиндим. У ерни тугатиб жуда катта дунёқараш, тажриба билан Ўзбекистонга қайтдим.

    Нафақат ҳар бир актёр, балки ҳар бир инсон ўз юртининг байроғини чет элга танитишни истайди, бу эса ватанпарвар инсон учун жуда катта бахт ҳисобланади. Агар насибамиз бўлса, келажакда яхши йўлда ҳаракат қиламиз”, — дейди актриса Райҳон Асадова.

    Фото: “Дарё”

    Фильмда Абдулла Ориповнинг болалигини ёш актёр Жасурбек Абдуманнопов, катталигини шоир, Абдулла Ориповнинг шогирди Шодмонқул Саломов, кексалигини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қудратилла Бурхонов гавдалантирган. Лойиҳада шоирнинг рафиқаси Ҳанифа образини Райҳон Асадова ва устоз санъаткор Гулчеҳра Жамилова ижро этган. Шунингдек, фильмда Карим Мирҳодиев, Муҳаммадали Абдуқундузов, Саидкомил Умаров ва бошқа кўплаб актёрлар иштирок этган.

    Фото: “Дарё”

    “Уларнинг рафиқалари ролини ўйнашда кучли ҳаяжон бўлди. Ҳаёт бўлган инсонни гавдалантириш жуда масъулиятли. Баъзи бир нарсалар уларга ёқмаслиги мумкин, кийимларни ҳам уларникидек қилиб тиктиришга ҳаракат қилдик. Мен жуда ҳам миннатдорман, чунки ундай эмас, бундай эмас деганлари йўқ, ҳар бир ҳаракатимдан мамнун бўлдилар. Уларнинг оиласидаги муҳит жуда ҳам чиройли, бу бизга катта ёрдам берди. Биз ҳам уларнинг оиласида яшагандек бўлдик”, — дейди халқ ардоғидаги актриса Гулчеҳра Жамилова.

    Батафсил репортажни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    08.03.2023, 11:56   Изоҳ (0)   12415
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Экранда жуда кам кўринганига қарамай, кичик роли билан ҳам томошабинлар қалбидан жой олган актёр ва актрисалар 

    07.03.2023, 11:57

    Севимли романтик фильмларимизнинг саҳна ортида экрандагидан қолишмайдиган қизиқарли воқеалар бўлишининг 10 та исботи

    06.03.2023, 17:32

    “Аватар: сув йўли”нинг саҳна орти жараёнлари: Пандора манзаралари каби кишини ҳайратга солувчи 15 та факт

    05.03.2023, 21:15

    Катта бюджет ва юлдузли актёрлар иштирокига қарамай, кассада муваффақиятсизликка учраган фильмлар (фото)

    04.03.2023, 18:02

    20 йилдан сўнг: “Кариб денгизи қароқчилари” фильми актёрлари қанчалик ўзгарган ва ҳозирда нима билан шуғулланмоқда?

    04.03.2023, 13:31

    Сезмагансиз ҳам: Севимли фильм ва мултфильмларимизда йўл қўйилган қўпол хатолар (фото)

    01.03.2023, 17:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.