• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Хуршид Расуловнинг янги концерт дастуридан репортаж (видео)

    Хуршид Расулов — ўзбек санъатида ўз ўрни ва йўналишига эга ижодкор ҳисобланади. Санъаткор 30 йиллик фаолияти давомида фақат жонли ижрода куйлаши билан халқ эътиборига тушган. “Дарё” Хуршид расуловнинг янги концерт дастуридан репортаж тайёрлади.

    Хонанданинг уч кунлик концерти ҳам тўлиқ жонли ижрода ўтказилди. Дастурда мухлисларга манзур қўшиқлар билан бирга янги тароналар ҳам куйланди.

    Фото: “Дарё”

    — Концертга йиллаб тайёргарлик кўриш мумкин. Репитиция жараёнлари икки ой давомида ўтказилади. Жонли ижрода концерт бериш учун бир-икки йил тайёргарлик кўриши керак. Ўшандагина концерт кўнгилдагидек бўлади, — дейди хонанда.

    Фото: “Дарё”

    Шоу-бизнес вакилларининг кўпчилиги жонли ижрода концерт бериш учун овоз камида уч кун дам олиши керак, деб ҳисоблашади. Хуршид Расулов бу гаплар шунчаки баҳоналиги, шамоллаган пайтда ҳам жонли куйлашга мажбур бўлгани ҳақида гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — Менимча, бу гаплар шунчаки баҳона. Концерт куни ҳам овозимда озгина шамоллаш бор. Лекин барибир ишлашга мажбурман. Чунки шунча мухлис тўпланган, уларни баҳона билан ранжитиб қўёлмайман. Жонли ижродаги концерт беришнинг замирида катта меҳнат ётади. Буни “катта” санъаткорлар жуда яхши билишади. Икки-уч ой овоз устида тинимсиз ишланса, жонли ижрода концерт берса бўлади. Муҳими меҳнатдан қочмаслик керак, — дейди хонанда.

    Фото: “Дарё”

    Жонли ижрода куйлайдиган хонандада овозидаги муаммолар сабаб тўй-хизматларини рад этган пайтлари бўлганми? Бу саволга Хуршид Расулов қуйидагича жавоб берди.

    Фото: “Дарё”

     

    — Ундай вазиятлар бўлмаган. Овозим бўғилган пайтлар ҳам бор. Лекин хизматни ўтказишга ҳаракат қиламан. Чунки ўша инсон яхши кунида бирга бўлишимизни ният қилган бўлади. Унинг қувончини бузишга ҳаддим сиғмайди, — дейди хонанда. 

    Фото: “Дарё”

     

    Хуршид Расулов ўғлидан бошқа хонандалар билан дуэт куйламаслигининг сабабини қуйидагича изоҳлади. 

    Фото: “Дарё”

     

    — Ўғлим билан ҳам дуэт куйлаганим йўқ. Баъзида саҳнада кўмаклашиш учунгина мен билан бирга чиқади. Дуэт куйлаш кўнгил билан боғлиқ ҳолат. Агар икки хонанданинг кўнгли бир-бирига яқин бўлмаса бирга куйлолмайди. Мен истаган хонанда мен билан дуэт куйлашни истамаслиги мумкин. Дуэт айтишни хоҳлаганларни ҳам рад этган пайтларим кўп бўлган, — дейди хонанда.

    Концертда қизиқчи Аваз Охун ҳам иштирок этди. 

    Фото: “Дарё”

    — Хонанданинг ижодидан келиб чиққан ҳолда рэпертуар танлашга ҳаракат қилдим. Хуршид Расуловнинг ижодини анча йилдан бери кузатаман. Айни севдим-куйдим мавзудаги қўшиқлари оммалашган пайтида биз ҳам шундай туйғуларни бошдан кечираётгандик, — дейди сўз устаси.
    Бундан ташқари, Аваз Охун бу йил ўнинчи яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўраётганини ҳам маълум қилди. 

    Дастурга Феруза Бону бошловчилик қилди.

    Фото: “Дарё”

     

    — Кўпчилик мухлислар қатори Хуршид Расуловнинг “Ёшлик бизни ташлаб кетади” қўшиғини севиб тинглайман. Бу инсонни нафақат ижодкор, балки яхши инсон бўлгани учун ҳам ҳурмат қиламан. Қўшиқларида ўзига хос шижоат ва мардлик бор, — дейди Феруза Бону.

    Концертга нафақат ўзбекистонлик, балки қўшни республикаларда яшовчи мухлислар ҳам ташриф буюришган. Улар орасида 20 йилдан буён хонанданинг ижодини кузатадиганлари ҳам бор.

    13.03.2023, 14:46   Изоҳ (0)   11647
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Оскар”даги қизил гиламнинг ранги ўзгартирилди

    13.03.2023, 11:36

    Instagram: Уйини сув босган Жаҳонгир Позилжонов, Netflix лойиҳасида суратга тушадиган Юлдуз Ражабова, Ҳувайдо Жумаевага ҳурматсизлик қилган Муҳаммадзиё 

    12.03.2023, 22:42

    Юлдуз Усмоновани концерт давомида қийнаган изтироб, 17 сеанслик мега-дастур ва «Охират ёр-ёр»и ҳақида (видео)

    10.03.2023, 15:01

    Америкалик хонанда Рианна муваффақиятли карерасини четга суриб, иккинчи бор она бўлмоқчи. Унинг биринчи фарзанди ҳали 1 ёшга ҳам тўлмаган

    10.03.2023, 13:40

    Instagram: Онаси билан бирга калтакланган Луиза Расулова, Шоҳруххон Умра сафарида, тўйга текинга чиқадиган Каниза 

    09.03.2023, 22:08

    “Кўпчилик бу гапни айтмайди”. Юлдуз Усмонова шоу-бизнесдаги ўйинлар ва “ахлатхона”га айланиб қолаётган ижтимоий тармоқлар ҳақида сўзлаб берди (видео)

    09.03.2023, 17:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.