Наманганда диний муассасаларда ҳам муқобил энергия воситаларини ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Бугунги кунга келиб вилоятдаги 29 та масжидда қуёш панеллари ўрнатилган. Уларнинг қуввати масжидлар катта-кичиклигига қараб 5 киловаттдан 20 киловаттгача эканлиги айтилмоқда.
Март ойи охирига қадар вилоятдаги барча масжидларда муқобил энергия воситалари ўрнатиш ишларини якунлаш режалаштирилган. Маълумот учун, бугунги кунда Наманган вилоятида жами 190 та масжид фаолият олиб бормоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида 8 март байрами муносабати билан 180 нафар хотин-қизга қуёшли панел совға қилингани, уларнинг хонадонига бепул ўрнатиб берилгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)