Марказий банк 2022 йил учун тўлов тизимлари шарҳини тақдим қилди.
2022 йилда Марказий банкнинг Банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакциялар ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга ошиб, 4 129 трлн сўмни ташкил этди.
Марказий банкнинг Банклараро тўлов тизими орқали ўтказилган транзакциялар ҳажмининг 10 фоизи — Kapitalbank, 9 фоизи — Ипотека банк, 9 фоизи — Миллий банк, 7 фоиздан – Trastbank, Ўзсаноатқурилишбанк ва Халқ банки, шунингдек қолган банклар ҳиссасига тўғри келади.
Натижада, Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали тўловларни қабул қилувчи ташкилотлар (хизматлар тақдим этувчилар) сони 2022 йилда 46 тага етди.
2022 йилда Ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми 2021 йилга нисбатан 1,6 баробарга ошиб, 58,7 трлн сўмни ташкил этди.
Интернет-банкинг хизматидан фойдаланувчилар сони бир ярим баробарга ошиб, онлайн операциялар ҳажми қарийб 146 трлн сўмга етган.
Шунингдек, регуляторнинг қайд этишича, мобил иловалар орқали барча банк хизматларидан фойдаланиш имконияти туфайли онлайн ўтказмалар ҳажми 145,8 триллион сўмга етган.
Ўтган йили мобил иловалар орқали фойдаланувчилар томонидан 21,9 триллион сўмлик онлайн омонат очилган.
Изоҳ (0)