Буюк Британиянинг Стандард Charterэд банки Ўзбекистон бозорига киришни ниятида. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 2 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Сарвар Ҳамидов билан Стандард Charterэд Банк вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда банкнинг Ўзбекистондаги жорий фаолияти ва мамлакатимиз иқтисодиётининг металлургия, энергетика ва инфратузилмани ривожлантириш каби устувор тармоқларида янги лойиҳаларни амалга оширишга унинг инвестицияларини жалб қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, Стандард Charterэд Банкънинг Ўзбекистон бозорида экспортни молиялаштириш бўйича маҳсулотларини илгари суриш ва миллий капитал бозорини ривожлантиришдаги иштирокининг амалий жиҳатларини кўриб чиқди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар амалий келишувларга эришиш мақсадида белгиланган ўзаро ҳамкорлик формати доирасида мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.
Маълумот учун, Стандард Charterэд Банк 1969 йилда Лондонда ташкил этилган. Асосий фаолиятини Шарқий Осиё ва Африка мамлакатларида олиб боради. 2020 йил охирида унинг молиявий активлари 789,1 миллиард долларни ташкил қилган эди.