• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Бошланмасидан аввал бой берилган жанг”. Владимир Кличконинг Сандерсга қарши жангдаги қақшатқич мағлубиятига 20 йил тўлди (видео)

    Владимир Кличко номи профессионал бокс шонли тарихига ўчмас ҳарфлар билан ёзилган. Украиналик боксчи узоқ йиллар мобайнида супер оғир вазн тоифасининг доминант чемпиони бўлиб келган ва спорт жамоатчилигининг ҳурматига эришган. Бироқ кичик Кличко фаолиятида ҳам кутилмаган ҳолатлар содир бўлган. Айниқса 2003 ва 2004 йилларда Владимирга осон бўлмаган. Ҳаммаси Кличконинг 2003 йил 8 март куни бўлиб ўтган Корри Сандерсга қарши жангидан кейин бошланганди.

    Фото: Getty Images

    Йил апсети

    37 ёшли боксчи фаолиятининг сўнгги йилларини ўтказаётган эди. Сандерс фаолиятининг энг юқори босқичини 2000 йиллар арафасида босиб ўтганди. Аср бошида Ҳасим Раҳмонга ютқазиб қўйган ва жаҳон даражасидаги юлдуз мақомига эришиш имкониятини қўлдан чиқарганди. Ўша тўқнашувдан кейин Корри бор-йўғи иккита жанг ўтказган ва унда ҳам ўртамиёналарни енгганди.

    Бироқ кутилмаганда унга WBO тоифасининг ёш чемпиони Владимир Кличкога қарши жанг қилиш таклифи берилади. Бунга қадар 26 ёшли Кличко ўз камарини беш бор ҳимоя қилишга муваффақ бўлганди. Қайд этиш керак, ўша вақтлари Владимир фаолиятининг сўнгги вақтларидан фарқли ўлароқ, тез-тез жанг қилиб турарди. Бешта ҳимоя жангини 20 ойда ўтказгани бунга исбот. Сандерсга қарши жанг унинг учун охирги икки йил ичидаги олтинчи ҳимоя жанги эди.

    Владимир аввалги беш жангини муддатидан аввал ғалаба билан якунлаган ва буниси ҳам украиналик учун “энгил тушлик” бўлиши кутилганди. Умуман олганда экспертлар ҳам, букмекерлар ҳам, мухлислар ҳам Кличкони яққол фаворит ҳисоблаганди. Ўша вақтда ЖАР вакилининг ғалабасига ўзи ва жамоасидан бошқа ҳеч ким ишонмаётганди.

    Дастлабки раунд анъанага кўра кузатув билан бошланди. Биринчи дақиқа тугаётган вақтда Кличко ўзининг ташриф қоғозига айланган жебларни йўллашни бошлайди. Иккинчи дақиқада ўтиб бораётганда эса Сандерс ўзининг асосий қуролини намойиш қилади — чап қўл зарбаси. Коррининг зарбаси ўтди ва рақибни мувозанатдан чиқараёзди. Владимир клинчда жон сақлашга ҳаракат қилди, бироқ Корри уни туртиб юбораверди. Украиналик рақибини шаштини пасайтириш учун қарши зарба йўллашга уринди. Бироқ Сандерс шуни кутгандек устунликни янада оширди. Масофани яқинлаштирган Корри чап томондан кучли ҳук зарбасини йўллади. Владимир бу зарбадан кейин рингга йиқилди. Туришга жуда қийналди. “Снайпер” қон исини сезди ва реферининг жангни давом эттириш буйруғидан кейин яна олдинга ташланди. Классик иккилик зарба ва Кличко яна нокдаун ҳолатида. Владимир бу сафар ҳам оёққа туришга куч топа олди ва бонг чалинди.

    Иккинчи раунд бошида чемпион негадир зарбалар алмашинувига кириб кетди. Корридан яна бир чап қўл зарбасини қабул қилди ва нокдаун ҳолатига тушди. Кличко турди, бироқ рақибининг кейинги ҳужумидан кейин яна йиқилди. Сандерс қаттиқ зарбалари билан рақибини тўртинчи марта йиқитди ва шундан кейин рефери жангни тўхтатди.

    Жанг бор-йўғи 207 сония давом этди ва йил апсети сифатида эътироф этилди. Айнан шу жангдан кейин кичик Кличкони “биллур жағ” деб атай бошлашди. ЖАРдан бўлган “Снайпер” ҳақиқатда кучли зарбага эга бўлгани ҳақида жуда камчилик қайд этади.

    Кличконинг ўзи бу мағлубиятининг сабабини хотиржамликка берилиш ва рақибга етарли баҳо бермаслик билан тушунтиради.

    Ўшанда Сандерсга нима учун ютқазганимни биламан. Ўша вақтга келиб жангларга тўйиб кетгандим. Жангдан бош торта олмасдим, чунки шартнома бор эди, промоутер шуни истаганди. Ўша вақтни эслайман, рингга чиқар эканман таътил ҳақида ўйлардим: ҳозир уни биринчи раунддаёқ бирёқлик қиламан ва дам олгани кетаман. Яъни жанг бошланмасидан олдин бой бериб бўлинганди. У каби портловчи зарбага эга жангчига қарши беллашув олдидан бундай ўйлаш ўзингни кўмишга тенг эди, — эслайди Владимир.

    Қасос

    Ушбу мағлубият ака-ука Кличколарнинг кичиги фаолиятига яхшигина зарба бўлди. Шу вақтда Виталий Кличко оила нуфузини тиклашни ўз зиммасига олди. Сандерс кейинги жангини Кличколарнинг каттасига қарши ўтказди.

    Ўша вақтда собиқ мутлақ чемпион Леннокс Льюис украиналик боксчига қарши реванш жанги учун қайтмаслиги маълум бўлиб улгиргарди. Шу тариқа WBC камари вакант қолади, Виталий эса бу камарга мажбурий даъвогар эди. Сандерс Виталийга қарши жангда иштирок этиш учун WBO титулини ҳимоя қилишдан бош тортган ва ундан айрилганди.

    Фото: Getty Images

    Катта Кличко ушбу жангда фаворит сифатида кўрилади, бироқ ўтган жангдаги ғалаба боис Сандерснинг яна сенсация қайд этиш эҳтимолини ҳеч ким инкор этмасди. Бундан ташқари Виталийнинг кайфияти ҳам яхши эмасди, сабаб бу жангдан икки ҳафта олдин Владимир яна нокаут билан ютқазганди. Шундан кейин барча Владимирни ҳисобдан чиқарган ва бу акага янада кўпроқ масъулият юкларди.

    Вазиятни инобатга олган Кличко жангни катта ғайрат билан бошлади. Сандерс эса бундан аввалги жангда фойда келтирган тактикани қўллайди. Биринчи раундда ЖАР вакили бир неча бор чап қўл зарбасини ўтказа олди. Раунд сўнгида Коррининг навбатдаги зарбаси Виталийни чайқатди, бироқ украиналик оёқда тура олди. Иккинчи раундда Сандерс яна воқеалар ривожини тезлаштиришга ҳаракат қилди, қуввати узоқ вақтга етмаслигини англар ва шу боис муддатидан аввал ғалаба қайд этишга уринарди. Бироқ Кличко йиқилмади ва учинчи раунддан бошлаб устунликни ўз қўлига ола бошлади. Олтинчи раунддан кейин жанг тўлиқ Украина вакили томонига ўтди. Виталий рақибига исталган услубда зарба берар, Сандерс уларга деярли жавоб қайтара олмасди. Натижада рефери саккизинчи раунд якунланиши арафасида жангни тўхатиб, техник нокаут қайд этди.

    Фото: Getty Images

    Виталий чиройли ғалаба қайд этган ҳолда супер оғир вазн тоифасида WBC камарини қўлга киритди. Уни табриклаш учун рингга югуриб чиққанлардан бири Владимир эди. Шу тариқа қасос олинганди.

    Фожиали якун

    Виталийга қарши жангдан кейин Сандерс кейинги тўрт йил мобайнида яна тўртта жанг ўтказди. 2008 йилда таниқли бўлмаган ватандошига ютқазганидан кейин фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

    2012 йилда фожиа содир бўлади. Преториядаги ресторанларнинг бирида қариндошининг туғилган кунини нишонлаётган Сандерс қуролли ўғрилар қурбонига айланади. Жиноятчилардан қизини ҳимоя қилишга уринган Корри оғир яраланади ва воқеанинг эртаси куни шифохонада вафот этади. Ўшанда собиқ чемпион 46 ёшда эди. Жиноятчилар қўлга тушади ва уларга нисбатан 43 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилади.

    09.03.2023, 23:40   Изоҳ (0)   19475
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Леннокс Льюисга қарши аламли жангдан укасининг мағлубияти учун олинган қасосгача. Виталий Кличко фаолиятидаги асосий 5 жанг (видео)

    21.04.2022, 23:48

    U-20 Осиё Кубоги—2023 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди

    09.03.2023, 21:40

    Индонезия чемпионатида содир бўлган фожиа айбдорларига суд ҳукми ўқилди 

    09.03.2023, 17:36

    “Бавария” сўнгги 6 ўйиннинг 5 тасида “ПСЖ”дан устун келди, парижликлар йил бошидан буён 6-мағлубиятини қабул қилди. Мюнхенда ўтган ўйиндаги рақамлар ва фактлар

    09.03.2023, 10:27

    ЕЧЛ. “Бавария” жавоб ўйинида ҳам “ПСЖ”ни мағлуб этди, “Милан” ҳам чорак финалда

    09.03.2023, 03:09

    U-20 Осиё Кубоги—2023. Жанубий Корея биринчи ўрин билан чорак финалга чиқди, Тожикистон гуруҳда қолиб кетди

    08.03.2023, 22:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.