Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг бўлажак биринчи учрашуви Тошкентда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 7 март куни Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади. Тадбирда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этади.
Учрашувда Афғонистондаги мавжуд вазият, мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш ва узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш бўйича томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинади.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида темирйўл юклар ташуви 10 февраль, жума кунидан бошлаб тиклангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)