• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    "Эндиликда конституцияда фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатлар халқчил тартибга солинмоқда" — Жамоат хавфсизлиги университети профессори

    Ҳар бир давлат ўз фуқаролари билан муносабатга киришар экан, алоҳида ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Яъни давлат ҳам, фуқаро ҳам ўзига хос ҳуқуқларга ва мажбуриятларга эга.

    Масалан, давлат фуқаролар учун хавфсизлик, фаровонлик, тинчлик ва яхши ҳаёт кечириш учун шарт-шароитлар яратиб бериш каби мажбуриятларга эга бўлса, фуқаролар қонунларга бўйсуниш, бурч ва мажбуриятларни бажариш каби масъулиятни ўз зиммасига олади.

    Янги таҳрирдаги конституцияда ушбу принциплар алоҳида белгиланяпти. Бунда асосий урғу инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига қаратилмоқда. Шу хусусида Жамоат хавфсизлиги университети профессори Шерзод Зулфиқоров “Дарё” нашрига берган интервьюсида тушунтириш берди.

    Шерзод Зулфиқоров
    Фото: Шахсий архив

    “Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бевосита амал қилиши деганда нимани тушунамиз!”

    Янгиланаётган Конституциямизнинг туб моҳиятини қарайдиган бўлсак, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, кафолатлаш билан боғлиқ қоидалар десак хато қилмаган бўламиз. Шу нуқтаи назардан ҳам фуқаро ва давлат ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бевосита амал қилиши, ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципи, қонунчиликдаги ноаниқлар инсон фойдасига ҳал этилиши каби муҳим қоидалар тизимлаштирилган ҳолда акс эттирилмоқда.

    Бу ниҳоятда муҳим қоидалар ҳисобланади, яъни инсон ҳуқуқ ва эркинликларнинг тўғридан-тўғри амал қилиши, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдорлар шахслар томонидан ўз фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларга риоя қилиш ва уни ҳимоя қилиш олий мақсадга кўчаётганни сўзимизнинг айни исботидир. Мисол тариқасида, Германия конституциясининг 1-моддасида, ҳар бир давлат ўз фуқаролари билан муносабатга киришар экан алоҳида ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Яъни давлат ҳам, фуқаро ҳам ўзига хос ҳуқуқларга ва мажбуриятларга эга.

    Масалан, давлат ўз фуқаролар учун кунлик ҳаёт тарзини тинч, хавфсиз, фаровон кечиришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб бериш каби мажбуриятларга эга бўлса, фуқаролар эса биринчи навбатда қонунларга бўйсуниш, талабларига риоя қилиш, ўзининг ҳаёти даврида дуч келадиган мажбуриятларини бажариш каби масъулиятли вазифани ўз зиммасига олиши лозим бўлади.

    Фото: "Дарё"

    Буни аниқ мисолда кўриб чиқиш мумкин. Масалан, фуқаро Т. шахсий автомобилга эгалик қилишга ҳақли. Бу унинг мулк ҳуқуқи ҳисобланиб, у қонун билан қўриқланади. Фуқаро ушбу ҳуқуқни амалга оширишда бошқа шахсларнинг қўриқланадиган ҳуқуқларини бузмаслиги зарур. Яъни фуқаро автомобилдан фойдаланишда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиши, автомобилни атроф-муҳитга хавфсиз ҳолда фойдаланиш мажбуриятига риоя этиши зарур.

    Амалдаги конституциямизда ҳам, янгиланаётган конституциямизда ҳам асосий майдон инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига бағишланган десак, хато қилмаган бўламиз. Бир нарсага алоҳида эътибор қаратишимиз лозимки, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини конституцияда жуда ажойиб тарзда ифодалашимиз мумкин, аммо мазкур қоидалар бевосита амал қилмаса, аҳолининг манфаатларига хизмат қилмаса, бунда биз ислоҳотларимиздан натижа кутишимиз қийин бўлади.

    Янгиланаётган қонунимизда “Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади”, деган инсон ҳуқуқларини бевосита амалга оширилишига оид муҳим норма мустаҳкамланаётганлигига алоҳида эътиборимизни қаратишимиз лозим. Мазкур конституциявий норма ислоҳотларнинг бош мақсади “инсон қадри учун” ғоясини кундалик амалиётимизда бош қадриятга айлантиришга, яъни инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туришини таъминлашга хизмат қилади.

    Фото: "Дарё"

    Конституцияда мавжуд бўлган нормалар жамиятдаги муҳим муаммоларни тўғридан-тўғри тартибга солсагина, инсон манфаатларига хизмат қилсагина, унинг юридик кучи, таъсири сезилади ва эътироф этилади. Конституциявий ислоҳотларнинг энг муҳим мақсадларидан бири ҳам халқнинг конституцияга бўлган ишончини кучайтириш ҳамда конституциявий йўл билан уларнинг ҳаётий масалаю муаммоларини ҳал этишдир.

    Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларнинг бевосита амал қилишини учта хусусиятга қараб баҳолашимиз мумкин. Биринчидан, шахснинг конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларидан тўғридан тўғри фойдаланиши; иккинчидан, барча субъектларнинг конституцияда белгиланган талаб ва мажбуриятларга риоя қилиши; учинчидан, ваколатли давлат органларининг конституциявий нормаларини қўллаши ва ижросини таъминлаши лозим.

    Бу эса фуқароларимиз учун ўз инсон ҳуқуқларини бевосита ҳимоя қилиш имкониятини беради; судлар инсон ҳуқуқларини ҳимоясига оид муайян ишларни кўраётганда Конституциядаги инсон ҳуқуқларига оид нормаларни тўғридан тўғри қўллаш имкониятини яратади; барча даражадаги давлат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўз фаолиятида инсон ҳуқуқларига бевосита амал қилиши қоидасига риоя қилиш шартлигини яна бир бор эслатиб туради.

    Мисол тариқасида, Германия конституциясининг 1-моддасида айтиладики, Қуйида, яъни кейинги моддаларда санаб ўтиладиган асосий ҳуқуқлар қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти учун бевосита амал қиладиган ҳуқуқ сифатида мажбурийдир, деб белгилаб қўйилган. Яъни, фуқароларнинг асосий шахсий, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқларини назарда тутади.

    Инсонга нисбатан давлат органлари томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари етарли бўлиши

    Янгиланаётган конституциямизнинг 19-моддасида инсонга нисбатан давлат органлари томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши керак, деган қатъий норма белгиланмоқда.

    Фото: "Дарё"

    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қонунчиликда инсонга бажариш жуда мушкул ва қийин бўлган мажбуриятларни юкловчи қоидалар ҳам учраб туради. Бу табиий, негаки жамият шиддат билан ўзгармоқда, янги ижтимоий муносабатлар шаклланмоқда.

    Хабарингиз бор, давлат раҳбари 2022 йил 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолар билан учрашувда, инсонга нисбатан давлат органлари томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак, деган масалага битта мисол келтириб ўтган эдилар: фуқаронинг ипотека кредитидан 3 миллион сўмлик уч ойлик қарзи бор. Амалдаги қонунчиликка кўра, банк қарздорни судга беради. Лекин, бу масалада даъво аризаси 3 миллион сўм, яъни реал қарз бўйича эмас, балки кредитнинг тўланмаган қисмига, дейлик, 250 миллион сўмга нисбатан берилади. Суд аризани кўриб чиқиб, қарздордан 10 миллион сўмдан ортиқ давлат божи ундириш ва шартномани бекор қилиш бўйича қарор қабул қилади. 3 миллион сўмни тўлай олмаган фуқаро 10 миллион давлат божини қандай тўлайди? Кўриш мумкинки, суд қўллаган ҳуқуқий таъсир чора мақсадга эришишга нисбатан мутаносиб эмас. Мазкур нормага ўхшаш қоидалар қатор ривожланган мамлакатлар конституцияларида ҳам ўз аксини топган.

    Бу янги қоида фуқароларнинг давлат идоралари билан бўлаётган муносабатларида юзага келадиган қатор муаммоларни ҳал этиб, ўз вазифаларини инсон ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш имкониятини кенгайтиради.

    Инсон ва давлат муносабатларидаги ноаниқликларда инсонга ён бериш нимани англатади?

    Ҳуқуқий давлатда барча муносабатлар аниқ қоидалар билан тартибга солинган бўлиши керак. Аммо ҳаётда шундай вазиятлар ёки ҳолатлар вужудга келиши мумкинки, давлат ва инсон ўртасидаги айрим муносабатларнинг ечими қонунчиликда кўрсатилмаган ёки ноаниқликларга сабаб бўлиши аниқ. Мана шундай ҳолатларда муаммо кимнинг фойдасига ва қандай тартибда ҳал этилиши муҳим аҳамият касб этади. Инсон фойдасига талқин қилиш деганда, давлатнинг ўзаро тушунмовчиликлар ва қарама қаршиликлар вужудга келганда инсон фойдасига “даъводан” воз кечиш тушунилади.

    Ушбу тамойил одатда жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларини, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доирасида кенг қўлланилиб келинмоқда. Эндиликда ушбу тамойилнинг Конституцияда мустаҳкамланиши унинг қўлланилиш доирасини кенгайтиради ва инсон иштирок этиши мумкин бўлган ҳар қандай ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга талқин этиш имконини беради.

    Янгиланаётган конституциямизнинг 19-моддасида “Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади”, деган халқчил қоидани мустаҳкамлаш назарда тутилмоқда.

    Мисол тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 13 - моддасига кўра, Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилиши; Маъмурий суд ишларни юритиш тўғрисидаги кодекснинг 15- моддасида, маъмурий ишларни кўриб чиқишда қонунчиликдаги барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар фуқаролар ва юридик шахсларнинг фойдасига талқин этилиши белгилаб қўйилган.

    Фото: "Дарё"

    Яна бир жиҳат, давлат ва инсон ўртасида муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликдаги ноаниқликлар турли тушунмовчиликларга, инсон ва фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигига олиб келади. Масалан, Солиқ кодексининг ўзида муайян бир масала юзасидан турлича норма белгиланган бўлиши ёки тадбиркорликка оид битта қонунда бошқа норма, иккинчи қонунда бошқача норма белгиланган бўлиши мумкин. Бундай номувофиқликни, табиийки, солиқ органи давлат фойдасига, фуқаро эса ўз фойдасига талқин қилинишини хоҳлайди. Конституцияга киритилаётган норма эса шундай номувофиқликлар давлат эмас, инсон фойдасига ҳал этилади, деган қатъий нормани аниқ-равшан мустаҳкамламоқда.

    Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатга киришишида қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинишининг Конституция даражасида белгиланиши энг аввало инсон қадрини улуғлаш ғоясининг амалга татбиқ этилишига, қонун ҳужжатларида ноаниқлик ва қарама-қаршилик пайдо бўлганда давлат манфаатлари эмас, инсон манфаатлари устунлигини таъминланишига олиб келади.

    Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мазкур киритилаётган янги қоидалар инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг тўғридан тўғри амал қилишини, ҳар қандай вазиятда инсон манфаатлари биринчи даражага олиб чиқилишига конституция кафолат бермоқда. Эндиликда бу қоидалар фуқароларимизнинг ҳам конституцияга бевосита мурожаат қилиш ҳуқуқининг кенгайишига бевосита хизмат қилади.

    Шерзод Зулфиқоров, Жамоат хавфсизлиги университети профессори

    06.03.2023, 21:00   Изоҳ (0)   4488
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида корхона раҳбари ва банк собиқ бошқарувчиси 9 млрд сўм кредитни ўзлаштиргани аниқланди

    06.03.2023, 20:56

    Шавкат Мирзиёев Жадидлар меросини ўрганишга бағишланган халқаро конференция иштирокчиларига табрик йўллади

    06.03.2023, 20:40

    Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

    06.03.2023, 20:34

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни “Зулфия” мукофоти билан тақдирлади

    06.03.2023, 20:10

    Конституциядан фикр юритишни чеклаш мумкинлиги билан боғлиқ норма чиқариб ташланмоқда

    06.03.2023, 19:57

    Навоийда поезд босиб кетган 38 ёшли эркак ҳалок бўлди 

    06.03.2023, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.