Қаҳва метаболизмни тезлаштиришга ёрдам беради ва ортиқча ёғларнинг тез “эриб” кетишига ёрдам беради. Фақат уни тўғри ичсангизгина, бундай натижага эришиш мумкин, деб ёзмоқда “Новий очаг” нашри.
Ҳеч нарса қилмасдан кунига 200 қўшимча калория йўқотишни хоҳлайсизми? Қаҳва ичинг! Nature Communications журналида эълон қилинган тадқиқот шуни тасдиқлади: кунига 2-4 чашка органик қаҳва танамизга тўпланган ёғларни фаолроқ эритиб юборишга ёрдам беради ва олинган калорияларни энергияга айлантиради. Аммо бунинг учун бир нечта қоидаларга риоя қилиш муҳимдир.
Нонуштадан кейин қаҳва ичинг
Ҳеч қачон оч қоринга қаҳва ичманг: кофеин ошқозон шиллиқ қаватини безовта қилиши мумкин. Аммо эрталабки овқатни иссиқ ичимлик билан тугацангиз, кофеин метаболизмнинг қисқа муддатли портлашига олиб келади. Кейин эса кун давомида метаболизм 8-11 фоиз тезроқ бўлади.
Машқ қилишдан 40 дақиқа олдин бир чашка қаҳва ичинг
Спорт ва машғулотларни самаралироқ қилиш учун машғулотдан 40 дақиқа олдин бир чашка қаҳва ичинг: кофеин кучли энергия кўтарилишини таъминлайди, бунинг натижасида биз фаолроқ бўламиз ва кўпроқ калория йўқотамиз.
Уйқуга ётишдан 4 соат олдин кофе ичманг
Соғлом уйқу нафақат саломатлик, балки гўзал қомат учун ҳам зарурий шартдир. Агар биз етарлича ухламасак, эртаси куни хавфли овқатланиш одатларига кўпроқ мойил бўлиб, юқори калорияли ва трансёғларга бой маҳсулотларни танлаймиз. Бундан ташқари, уйқусиз тундан кейин фаолроқ ишлаб чиқариладиган кортизол ҳам килограмм ортишига ҳисса қўшади.
Фақат қора қаҳва ичинг
Сут, қаймоқ, шакар, айниқса, сироплар ичимликни янада хуштаъм қилиши мумкин, аммо улар бизнинг соғлиғимизга ҳам, танамизга ҳам фойда келтирмайди. Агар қора қаҳвани умуман ичолмасангиз, асал ва ёғсиз сут қўшинг (гарчи у унчалик фойдали бўлмаса ҳам), лекин бошқа шакарли қўшимчалардан сақланинг. Ва унутмангки, сутга асосланган стандарт кофе ичимлиги ва сиропи ширинлик каби кўп калорияни ўз ичига олиши ҳеч гап эмас!
Дозани ошириб юборманг
Қаҳванинг максимал хавфсиз суткалик дозаси 400 мл ни ташкил қилади. Юқоридаги ҳар қандай нарса юрак-қон томир ва асаб тизими учун хавфлидир. Ва қаҳвага ортиб бораётган қарамлик, албатта, яхши қоматни сақлашга ёрдам бермайди.
Мавзуга доир: