• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Уй шароитида гилам тозалашда асқатадиган фойдали ва самарали лайфхаклар

    Гиламга тушган доғлардан халос бўлиш гиламни мунтазам тозалашдан кўра анча қийин. Ушбу маслаҳатлар уни уларнинг яхши ҳолатда сақлашга ёрдам беради.

    • Гиламни чангдан тозалаш учун ҳафтада бир ёки икки марта чангютгич билан тозаланг. Бу, айниқса, яқинда сотиб олинган маҳсулотлар учун мос келади — биринчи навбатда, қўшимча иплар чиқади. Бу деярли ҳар қандай гиламда билан содир бўлади, шунинг учун ваҳима берилманг.
    • Иложи бўлса қуруқ тозаланг. Гиламга, одатда, намлик хуш келмайди, чунки қуритиш учун узоқ вақт керак бўлади. Агар гиламга кўп сув тўкилса, ёқимсиз ҳид, ҳатто, моғор пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, намлик паркет ва ламинатга ҳам зарар етказади.
    • Тозалаш пайтида гилам жуда нам бўлса, қоғоз ёки пахтали сочиқ билан яхшилаб артиб олинг ва уни шамол айланадиган шаклда қуритинг. Совуқ мавсумда гилам соч фени билан қуритиш мумкин, лекин қурилмани юзага жуда яқин ишлатманг.
    • Гиламда доғ пайдо бўлиши биланоқ уни йўқотишга ҳаракат қилинг. Асосий қоида: гиламга кирни сурманг. Агар гиламга шилимшиқ нимадир тушиб қолса, уни қошиқ билан қириб олинг. Агар суюқлик тўкилса, рўмолча ёки сочиқ билан артиб олинг.
    • Гиламни тозалаш учун кир ювиш кукунидан фойдаланманг. Юзада қолган қолдиқ янги чиркни ўзига тортади.
    • Дўкондан гилам тозалагич сотиб олган бўлсангиз, уни кўзга кўринмайдиган жойда, масалан, стул остида синаб кўринг. Бу восита сизнинг гиламингизга мос келмаслиги мумкин.
    • Ёрқин рангдаги ёки жун гиламларни уйда тозалашга уринмасдан дарҳол махсус тозалаш хизматига юборган маъқул.

    Гиламни цирка билан қандай тозалаш керак?

    Фото: Лайфхакер

     

    Бунинг учун икки ош қошиқ 9 фоизли цирка ва 1 литр илиқ сув керак бўлади. Юмшоқ чўткани олинг ва ҳосил бўлган эритмани гилам юзаси бўйлаб намланг. Тозалашдан сўнг, юзани қуритиб, хонани вентиляция қилишни унутманг.

    Гилам истеъмол содаси билан қандай тозаланади?

    Содани майда туз билан аралаштириб, гилам юзасига сепинг. Аралашмани чўтка билан тенг равишда ёйиб чиқинг. 10-20 дақиқа кутинг. Супургини илиқ сувда намланг, гиламни яхшилаб супуриб ташланг. Гиламни қуритинг. Истеъмол содаси ва туз қолдиқларини олиб ташлаш учун чангютгичдан фойдаланинг. Бу усул аралаш ҳидларни яхши ўзлаштиради ва кирни тозалайди. Чуқур доғлар гиламларда оқ доғлар қолиши мумкин.

    Фото: Лайфхакер

     

    Қолаверса, икки ош қошиқ содали сувни бир литр сув билан аралаштириб, ҳосил бўлган аралашмани пуркагичли идишга қуйиб, гиламга тенг равишда сепинг. Кейин гилам яхшилаб қуригунча кутинг.

    Гиламни махсус ювиш воситаси билан қандай тозалаш керак?

    Фото: Лайфхакер

     

    Дўконда сотиб олинган гилам шампунини кўзга кўринмайдиган жойда синаб кўринг, чунки баъзи бўёқлар беқарор бўлиб, гиламнинг ранги чиқиши мумкин.

    Кейин ювиш воситасини ўрамда кўрсатилган нисбатда сув билан суюлтиринг, кўпик ҳосил бўлгунча аралаштиринг. Шимгич билан кўпикни гиламга тенг равишда ёйиб, уни жуда ҳўл бўлиб кетишидан эҳтиёт бўлинг. Сиртни думалоқ ҳаракатлар билан ишқаланг. Гилам тўлиқ қуришини кутинг. Шампун гиламни янгилашга, ўжар доғларни ва ёқимсиз ҳидларни кетказишга ёрдам беради.

    Гилам қор билан қандай тозаланади?

    Фото: Лайфхакер

    Агар қишгача кута олсангиз, гиламни қор билан тозалашингиз мумкин. Бу усул гилам юзасини янгилайди. Гиламни ўранг, уни ташқарига олиб чиқинг ва қорга юзаси билан бостиринг. Тепадагидан юриб чиқинг. Гилам толаси қанча узун бўлса, шунча кўп қор керак бўлади. Гилам юзасини ўнглаб, қор сепиб чиқинг, супурги ёки таёқ билан уришингиз мумкин. Шундан сўнг, гиламни тоза жойга ўтказинг ва яна худди шуни такрорланг. Уни тескарига айлантириб, устига қорни яна сепинг ва супурги ёки чўтка билан тозаланг. Кейин гиламни дорга осиб қўйинг ва яхшилаб уринг.

    Қолган қорни яхшилаб силкитиб тўкиб ташланг, шунда гилам нам бўлиб қолмайди. Гиламни уйга олиб бориб, ҳўл жойларни, агар бор бўлса, сочиқ билан артиб олинг ва тўлиқ қуригунча қолдиринг.

    Турли доғларни қандай кетказса бўлади?

    Агар гиламда мум, сақич каби қаттиқ доғлар бўлса, стандарт тозалашнинг ўзи етарли бўлмайди. Қуйидаги усуллар бундай доғлардан халос бўлишга ёрдам беради.

    Гиламдан сақич қандай кўчириб олинади?

    Фото: Лайфхакер

    Сақичдан қутулишнинг энг яхши усули уни музлатишдир. Бир нечта муз кубикларини олинг, уларни қисқичли полиэтелен пакетга солинг ва гилам юзасига қўйинг. Шундан сўнг, уни юзадан юпқа металл қошиқ ёки эски сариёғ пичоғи билан қириб ташланг. Агар гиламда ёпишқоқ бўлаклар қолса, уларни яна музлатиб қўйинг.

    Сақичнинг ҳаммаси олиб ташланганда, гиламни озгина истеъмол циркаси қўшилган совунли сув билан артиб олинг. Тўлиқ қуруқ бўлгунча қолдиринг.

    Гиламга тўкилган қон қандай тозаланади?

    Фото: Лайфхакер

    Гиламга янги тўкилган қон совуқ сув билан ювилганда тез тоза бўлади. Пуркагичли идишга муздек совуқ сув тўлдиринг, доғга сепинг. Уни қуруқ салфетка ёки сочиқ билан четидан ўртасига қадар артиб олинг. Агар лозим бўлса, бу жараённи қайта такрорланг. Гиламни қуритинг ва чангютгич билан тозаланг. Қуритгандан кейин ҳам доғ кетмаса, истеъмол содаси ёки цирка каби кучлироқ тозалаш воситасидан фойдаланишга ҳаракат қилинг.

    Ҳали янги доғни оддий туз билан ҳам кетказиш мумкин. Қалин паста ҳосил қилиш учун уни озгина совуқ сув билан аралаштиринг. Массани гилам юзасидаги чиркка қўлланг, 5 дақиқага қолдиринг, шимгич ёки мато билан ишқаланг. Кейин гиламни чангютгич билан тозаланг.

    Қуритилган доғни қуруқ қаттиқ чўтка билан ишқаланг. Чиққан қўшимча чиқитларни олиб ташлаш учун чангютгич билан тозаланг. Икки стакан музли сувни бир ош қошиқ совун билан аралаштиринг. Юмшоқ латта олинг, уни эритма билан намланг ва доғни артиб олинг. Суюқликни рўмолча билан артиб олинг. Агар доғ қолса, яна совунли сув билан ишқаланг. Гиламни қуритинг.

    Агар совун эритмаси ёрдам бермаса, бир стакан совуқ сув олинг, икки ош қошиқ аммиак қўшинг ва доғ устига қуйинг. 5 дақиқага қолдиринг, кейин рўмолча билан артиб олинг. Қолган аммиак эритмасини гиламдан тоза, нам мато билан артиб олинг. Яна рўмолча билан артиб олинг. Доғ устига тоза сочиқ қўйишингиз мумкин, устини қаттиқ босиб, 10 дақиқага қолдиринг. Шу тариқа, суюқлик тезроқ сўрилади. Қуритишни тезлаштириш учун гиламни фен билан қуритинг.

    Дарвоқе, аммиак жун гиламларда ишлатилмаслиги керак. Аммиакдан фойдаланаётганда, нафас олишга эҳтиёт бўлинг. Бу соғлиқ учун хавфли.

    Гиламни мумдан қандай тозалаш керак?

    Мум қаттиқлашишини кутинг ва уни қошиқ ёки эски сариёғ билан қириб ташланг. Агар майда майда қолдиқлар бўлса, уларни чангютгич билан йиғинг. Дазмолни олинг, уни розеткага уланг, энг паст созламаларни ўрнатинг. Буғлаш функциясини ўчиринг. Қолган мумли доғ устига тоза қоғоз сочиқни ёки қоғоз парчасини қўйинг. Иссиқ дазмол билан дазмолланг. Матони тозасига алмаштиринг ва яна дазмолланг. Мумнинг барчаси эригунча ва қоғозга сингиб кетгунча жараённи такрорланг. Гилам тўлиқ совишини кутинг.

    Агар натижа ҳали ҳам мукаммал бўлмаса, юзани спиртли эритма билан ишқаланг. Уни кўзга кўринмас жойда синаб кўринг. Спиртли суюқлик ўзидан рангсиз доғларни қолдириши мумкин. Намликни тоза мато билан артиб олинг. Гиламни тўлиқ қуритиш учун қолдиринг.

    Мавзуга доир:

    • Робот чангютгичлар: сотиб олишдан олдин бу маиший техника ҳақида нималарни билиб олиш лозим?
    • Гиламни ювмасдан қандай қилиб ундаги доғ, чанг ва кирларни кетказиш мумкин?
    01.03.2023, 21:40   Изоҳ (0)   16095
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Робот чангютгичлар: сотиб олишдан олдин бу маиший техника ҳақида нималарни билиб олиш лозим?

    28.02.2023, 17:59

    Одатда ташлаб юбориладиган лимон пўстлоғидан унумли фойдаланишнинг 14 та усули

    28.02.2023, 15:42

    Қораймайди ва юмшаб қолмайди: Бананни узоқроқ сақлашга ёрдам берадиган 4 маслаҳат 

    28.02.2023, 11:47

    Таомингиз янада мазали бўлади: уй бекалари учун оддий ва фойдали лайфхаклар 

    27.02.2023, 21:58

    “Телефонингиздан камида бир ярим метр узоқликда ухланг”. Машҳурларнинг уйқу ҳақидаги энг яхши маслаҳатлари

    27.02.2023, 19:48

    Ўриндиқни осон созлаш, қувватловчи кабелни қулай сақлаш: автомобиль учун 5 та энг яхши лайфхак

    27.02.2023, 14:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.