Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган дастлабки икки ўйин 3 март, жума куни бўлиб ўтди.
Амалдаги чемпион “Пахтакор” мавсумни “Олимпик”ка қарши ўйин билан бошлади. Учрашувнинг 7-дақиқасида Русланбек Жиянов пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда меҳмонларни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим бошида Алишер Одилов орадаги фарқни оширди. Ушбу голдан кейин кейин майдон эгалари фаолликни оширди. 63-дақиқада Фаррух Сайфиев жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди.
79-дақиқада Одил Абдумажидов қанотдан амалга оширилган жарима зарбасидан кейин “олимпиячилар”нинг учинчи голини урди. 83-дақиқада Достон Турсунов яна фарқни қисқартирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва амалдаги чемпион мавсумни мағлубият билан бошлади.
Параллел баҳсда “Металлург” ва “Нефтчи” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Мирзоҳид Ғофуровнинг голи ва Умар Адҳамзоданинг дубли фарғоналикларга йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди.
Суперлига
1-тур баҳслари
3 март, жума
“Пахтакор” — “Олимпик” 2:3
Голлар: 0:1 – 7, пенальти Жиянов, 0:2 – 49 Одилов, 1:2 – 63 Сайфиев, 1:3 – 79 Абдумажидов, 2:3 – 83 Турсунов.
“Пахтакор”: 33.Элдор Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достон Турсунов, 88.Шаҳзод Азмиддинов, 34.Фаррух Сайфиев, 7.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достон Ҳамдамов (28.Диёр Холматов, 80), 9.Сардор Рашидов, 8.Азиз Турғунбоев, 10.Драган Черан.
“Олимпик”: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 5.Шаҳзод Тоиров, 6.Беҳзод Шамсиев, 23.Абдурауф Бўриев (44.Асад Раҳимжонов, 90+3), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 30.Жасур Жалолиддинов (8.Нодирбек Абдихолиқов, 69), 11.Отабек Жўрақўзиев (77.Рустамхон Азимов, 90+2), 37.Алишер Одилов, 7.Руслан Жиянов (10.Фаррух Мухторов, 79).
Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков (21), Иброҳомов (45), Азмиддинов (45+3), Черан (57), Шамсиев (59), Жалолиддинов (62).
“Металлург” — “Нефтчи” 0:3
Голлар: 0:1 – 28 Ғофуров, 0:2 – 33 Адҳамзода, 0:3 – 87 Адҳамзода.
“Металлург”: 12.Александр Лобанов, 4.Керим Палич, 6.Худойшукур Сатторов, 10.Бектемир Абдуманнонов, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 17.Владислав Касминин, 21.Абдужалил Маназаров, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков (30.Иброҳим Ибрагимов, 46), 23.Беҳруз Шодмонов (9.Забиҳилло Ўринбоев, 46), 55.Филип Стаменкович, 91.Марко Обрадович (7.Ҳусниддин Ғофуров, 73).
“Нефтчи”: 45.Акбар Тўраев, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Андрей Мишченко (21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 67), 7.Умар Адҳамзода, 8.Нурилло Тўхтасинов (5.Юрий Батюшин, 71), 9.Улуғбек Ҳошимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Тома Табатадзе (11.Иззатилла Абдуллаев, 83), 23.Диёржон Туропов, 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Олексей Ларин.
Четлатиш: Касминин (90).