Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги—2023 1-турида Япония вакиллари 3 март, жума куни Хитойга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Ҳаято Танака ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шунга қарамасдан японлар тўпни назорат қилди. Биринчи бўлим Хитой фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи бўлимда эса Япония яна фаол ҳаракат қилди ва 66-дақиқа Наоки Кумата мувозанатни тиклади. 70-дақиқада Кумата дублни расмийлаштирди. Ўйин охирига қадар шу ҳисоб сақланиб қолди ва Япония ғалаба қозонди.
Д гуруҳининг иккинчи баҳсида Саудия Арабистони ва Қирғизистон ёшлари ўзаро тўқнаш келади.
U-20 Осиё Кубоги—2023
1-тур баҳси
3 март, жума
Япония U-20 — Хитой U-20 2:1
Голлар: 0:1 — 6 Ҳаято Танака, 1:1 — 66 Наоки Кумата, 2:1 — 70 Наоки Кумата.
Япония U-20: Рёя Кимура, Ҳаято Танака, Ҳаяте Матсуда, Рику Ямане, Курю Матсуки, Аюму Ёкояма, Сота Китано, Иса Сакамото, Юсеи Яшики, Кота Такаи, Хидемаса Кода.
Хитой U-20: Ли Ҳао, Ҳу Ҳетао, Янг Минже, Лиу Ҳаофан, Аифиэрединг Аисикаэр, Баихеламу Абдували, Занг Йихуан, Ҳу Бин, Ҳианг Ронгжун, Чен Зеҳуан, Хиэрзат Нуэр.