“ПСЖ” ҳужумчиси Лионель Месси “Марсель”га қарши учрашувда нафақат барча голларда иштирок этди (1+2), балки клублар миқёсида 700-голига ҳам муаллифлик қилди. Қуйида аргентиналик ҳужумчининг голларига батафсил тўхтаб ўтилади.
Лео ҳатто қўли билан ҳам гол урган
Месси 700 та гол уриш учун 840 та ўйин ўтказган. Бироқ аргентиналик ҳар доим ҳам ўйинларда тўлиқ қатнашмаган — шундан келиб чиқилса, унинг ҳисобида ҳар 98,4 дақиқада битта гол мавжуд.
Лео танасининг ноодатий қисмлари билан ҳам гол урган: кўкраги билан — 2009 йилги клублар ўртасидаги ЖЧда “Эстудиантес” дарвозасига; қўли билан — Ла Лига 2007/08 йилги мавсумида “Эспаньол”га; сони билан — Испания Кубоги 2013/14 йилги мавсумида “Хетафе” дарвозасига.
Лео фаолияти давомида 48 марта бир ўйинда уч ва ундан ортиқ гол урган, жумладан, 6 та ўйинда покер қайд этган ва битта ўйинда (2011/12 йилги мавсум ЕЧЛда “Байер” дарвозасига) пента-трик қайд этган.
Лионель ҳисобида “мукаммал ҳет-трик” (чап, ўнг, бош) бўлмаган, лекин ўнг оёғи билан уч марта “АПОЭЛ” дарвозасини (Чемпионлар Лигаси 2014/15 йилги мавсум) ишғол этган.
Месси 2009/10 йилги мавсумдан 2018/19 йилги мавсумга қадар кетма-кет 10 мавсум 40+ гол уришга муваффақ бўлган.
Майдоннинг қайси қисмларидан гол урган?
Лео 110 та пенальтидан 84 тасини аниқ амалга оширган.
Аргентиналикнинг фаолиятида фақат стандартлардан урилган ҳет-трик ҳам мавжуд: 2019 йилда “Сельта”га қарши ўйинда пенальти + 2 та жарима зарбасидан гол.
Лионель Месси 672 та голни “Барселона” сафида (778 та ўйин) ва 28 та голни “ПСЖ” сафида (62 та ўйин) урган.
Қайси мусобақаларда урган?
Лео топ-5 лигаларда 700 та гол урган ягона футболчи. Роналду Европада 701 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган, лекин улардан 5 таси “Спортинг” ҳисобига тўғри келмоқда.
Месси Ла Лига тарихидаги энг яхши тўпурар (474 та гол) ва шу билан бирга энг яхши ассистент ҳам (192) ҳисобланади. 2011/12 йилги мавсум чемпионатда 50 та гол уришга муваффақ бўлган.
Шунингдек, у Испания чемпионатида ҳет-трик қайд этиш бўйича рекордчи (36) — шулардан 8 таси 2011/12 йилги мавсумга тўғри келади.
Месси — “Эл-Класико”лар тарихидаги энг яхши тўпурар (26). Ундан кейинги ўринда Роналду ва Алфредо ди Стефано жой олган. Мадрид жамоасининг собиқ ҳужумчилари ҳисобида 18 тадан гол мавжуд.
Лео ҳозир шарафини ҳимоя қилаётган клубига қарши 10 та ўйинда 6+1 статистика қайд этган. Лекин ҳеч қачон бир ўйинда биттадан ортиқ гол урмаган.