Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги—2023 1-турида Саудия Арабистони ва Қирғизистон 3 март, жума куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Иккинчи бўлимда Абдуллоҳ Радиф томонидан пенальтидан урилган гол ягоналигича қолди ва саудиялик ёшларга ғалаба келтирди.
Д гуруҳнинг иккинчи ўйинида Япония Хитой устидан иродали ғалабани қўлга киритди.
U-20 Осиё Кубоги—2023
1-тур баҳси
3 март, жума
Саудия Арабистони U-20 — Қирғизистон U-20 1:0
Гол: 1:0 — 50 Абдуллоҳ Радиф (пенальти).
Саудия Арабистони U-20: Муҳаммад Даклилаҳ Ал Досари, Муҳаммад Сулаймон Бакор, Муҳаммад Али Барнави, Абдулазиз Сауд Алелеваи, Абдуллоҳ Ҳади Радиф, Мусаб Фаҳад Алжувайр, Яссен Атиаҳ Алзубади, Салим Абдулла Алнажди, Марван Саэед Алсаҳафи, Суҳайб Айман Алзаид, Осама Мубарак.
Қирғизистон U-20: Султан Чомоев, Кристиан Браузман, Эламан Аклбеков, Саид Дациев, Атаи Иличбек Уулу, Мирлан Бекбердинов, Бектур Абдвалиев, Арсен Шершенбеков, Арслан Бекбердинов, Марлен Мурзаҳматов, Мерк Кими Берн.