Японлар мисолида умрни қандай узайтиришни қуйида очиқлаймиз, деб ёзади Wday нашри.
Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда биринчи марта юз йил умр кўрувчилар сони 85 минг нафардан ошди. Статистик маълумотларга кўра, мамлакатда ёши 100 ва ундан катта бўлган 80 450 нафар фуқаро бор. Дарвоқе, бу ўтган йилга нисбатан 916 кишига кўпдир.
Кўп жиҳатдан, узоқ умр кўрадиган аёллардир. Қуёш чиқаётган мамлакатда узоқ умр кўрган аёллар дунёдаги юз йилликларнинг 88 фоизини ташкил қилади.
Япония 1963 йилда юз йилдан ортиқ умр кўрувчилар сонини қайд қилишни бошлади. Ўша пайтда мамлакатда 100 ва ундан юқори ёшдаги бор-йўғи 153 киши бор эди. Аммо 1988 йилда уларнинг сони 10 мингга етди.
Нега японлар узоқ умр кўришади ва ҳеч қачон қаримайди?
Гап шундаки, япон халқи ўз турмуш тарзига жиддий ёндашади. Биринчидан, улар ўзларининг соғлиғини диққат билан кузатиб борадилар ва ҳар қандай касалликнинг биринчи белгисида дарҳол шифокорларга мурожаат қилишади. Бундан ташқари, улар ҳар йили режали тиббий кўрикдан ўтадилар.
Бу мамлакат аҳолисининг узоқ умр кўришининг иккинчи омили — бу соғлом овқатланишдир. Деярли ҳеч бир япон ёғли, юқори калорияли таомларни истеъмол қилмайди. Парҳезшунослар япон диетаси энг фойдали ва узоқ умр кўришга ёрдам беради деб ҳисоблайди. Улар барра, соғлом овқатлар тановул қилиш билан бирга зираворлардан кенг фойдаланишмайди ва кам туз қўшмаган таомларни афзал кўрадилар.
Учинчи сабаб — соғлом уйқу. Японлар эрта ухлашга ётиб ва саҳар уйғонадилар, улар кун тартибига қатъий риоя қиладилар ва том маънода соатдек аниқ яшайдилар.
Тўртинчи сабаб — иссиқ ҳаммом японларнинг жон-у дили. Уйқуга ётишдан олдин, кунчиқар мамлакат аҳолиси иссиқ сувга тушишни яхши кўрадилар. Ва бу, шифокорлар ва мутахассисларнинг фикрига кўра, умуман организмга ижобий таъсир қилади.
Бешинчи сабаб — фаол ҳаёт тарзи. Спорт, спорт ва яна бошқа спорт турлари. Японияликлар турли хил фаолият турларини машқ қилади ва уларни бирлаштиради.
Дарвоқе, ўтган йили сайёрамизнинг энг кекса одами фукуокалик Кейн Танака вафот этди. У 118 ёшда эди ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди.
Мавзуга доир: