Россия ҳукумати Краснодар вилоятининг Туапсе шаҳрида оммавий муштлашув уюштирган 15 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилишини маълум қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, муштлашув уюштирган ўзбекистонликлар мамлакатдан чиқариб юборилиши ҳақида дастлаб Краснодар ўлкаси прокуратураси хабар тарқатган.
1 май куни интернет тармоқларида оммавий муштлашув тасвирлари пайдо бўлган эди. Унда бир гуруҳ фуқаролар йўл бўйида муштлашиб, бир-бирига тан жароҳати етказган.
“2024 йил 24 апрель куни Туапсе шаҳрида бўлиб ўтган муштлашувда қатнашган 15 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги аниқланди. Барча 15 нафар хорижий фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди”, — дейилади расмий хабарда.
Аниқлик киритилишича, қўлга олинганлар нефтни қайта ишлаш заводида иш олиб бораётган ташкилот ходимлари бўлган.
Изоҳ (0)