• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Ёга, сузиш, фитнес: Кейт Миддлтоннинг сарвиқомат бўлишига ёрдам берадиган лайфхаклар

    Уэлс маликаси Кейт Миддлтон овқатланиш тартибида маълум чекловларга риоя қилса-да, ўзининг гўзал ва нафислиги учун овқатланишдаги тартиблардан эмас, ёшлигида спортга бўлган иштиёқидан қарздор. Хўш, Кейт қандай машғулотлар ёрдамида бундай натижага эришди? “Новий очаг” нашри унинг гўзаллик сирлари ҳақида маълумот берди.

    Теннис

    Фото: “Новий очаг” 

    Кейт болалигидан теннисни яхши кўради ва у бу спорт бўйича ўз кўникмаларини йўқотмасликка ҳаракат қилади. Уилям ва Кейт Кембриж герсоги ва герсогиняси сифатида яшаган Норфолкдаги Анмер Холл мулкига кўчиб ўтишидан олдин малика теннис кортини тўлиқ таъмирлашни сўради, кейин эса турмуш ўртоғи ва синглиси Пиппани тер тўкишга мажбур қилди. Иккала кичик Миддлтон ҳам профессионал даражадаги ракеткачилар ҳисобланади. Улар кўп йиллар давомида бир мураббий билан ишлаган, ҳатто у Кейтнинг тўйига бориш шарафига муяссар бўлган.

    Сузиш

    Бир пайтлар Кейт мактабнинг сузиш бўйича жамоасида бўлган ва Сент-Эндрюс университетига ўқишга киргач, у ерда ҳам ушбу машғулотга қатнашди. Айтганча, бу бир вақтлар Миддлтонни шаҳзода Уилямга яқинлаштирган машғулотлардан бири, уларнинг иккаласи сувни жуда яхши кўришган. Кейт болаларига ҳам сузишни ўргатган – шаҳзода Жорж онаси билан Букингем саройидаги бассейнда мунтазам ушбу машғулот билан шуғулланади. Бундан ташқари, Уэлс маликаси сузиш бўйича мусобақаларни томоша қилишни яхши кўради, у 2012 йилда Лондон Олимпиадасида фаол тарзда иштирок этган.

    Ёга

    Кейт узоқ вақтдан бери ёга билан шуғулланади. У амалиётни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилади ва ҳатто ҳомиладорлик пайтида ҳам ёга билан шуғулланган. Маълумки, Миддлтон малика Маргаретнинг вилласи жойлашган Мюстик оролидан келган руҳий амалиёт бўйича ўқитувчи билан алоқада бўлган. Ўқитувчи ҳам Кейт ва Уилямнинг тўйига таклиф қилинганлар орасида эди.

    Пиёда юриш ва сайр қилиш

    Фото: “Новий очаг”

    Бутун қирол оиласи қишлоқ жойларининг кенг далаларида тоза ҳавода узоқ сайр қилишни яхши кўради. Кейт учун бундай машғулот ҳам оғир эмас, у болалигида доимий равишда оиласи билан пиёда саёҳат қилган ва ити Лупо билан кўп соатлаб юрган. Очиқ ҳаводаги машғулотлар Кейтни бардошли қилди, у Бутан бўйлаб саёҳат пайтида Уилям билан денгиз сатҳидан уч километр баландликда жойлашган “Йўлбарс уяси” монастирига кўплаб зинапоялар орқали кўтарилди.

    Чанғида учиш

    Фото: “Новий очаг” 

    Қироллик оиласининг кўплаб аъзолари чанғида учиш спорт турини яхши кўради, шу жумладан, Кейт ҳам бундан мустасно эмас. Уэлс маликаси турмуш ўртоғи билан камида йилига бир марта тоққа боради. Жуфтликнинг фарзандлари Жорж ва Шарлотта ҳам катта бўлганидан кейин ота-оналари билан чанғи учиш учун боришга муваффақ бўлди. Бироқ уларда оналаридан ортда қолмасликнинг имкони йўқ, ҳатто шаҳзода Уилям ҳам интервьюда чанғида учиш маҳорати бўйича рафиқаси ундан анча устун эканлигини тан олган.

    Фитнес

    Илгари Кейт мунтазам равишда спорт залига борган, аммо Уилямга турмушга чиққанидан кейин жамоат жойида машқ қилиш унинг учун тўғри келмайдиган вариантга айланди. Ҳозирда Кейт алоҳида сабоқ олади, у Виндзор майдонларида мураббий билан машқ қилади.

    Югуриш

    Югуриш Кейт Миддлтоннинг ёшлигида севимли машғулотига айланди. У ва Уилям университетда муносабатда бўлишни бошлаган пайтларида, нонушта олдидан эрталаб югуришни яхши кўришарди. Кетрин очиқ ҳавода машқ қилиш учун ҳозир ҳам жуда эрта туради.

    Елканли спорт

    Уэлс маликаси болалигида отасидан елканли спорт турини ўрганган, кейинчалик эса Уилям билан Англиянинг жанубий қирғоқларида гастрол сафарларида бу спорт тури билан машқ қилган. Кейт экипаж билан қандай мулоқот қилишни ва яхтани бошқариш кераклигини билади. У ҳатто Янги Зеландияга иш сафари пайтида турмуш ўртоғи билан пойга уюштириб, ғалаба қозонган.

    Эшкак эшиш

    Фото: “Новий очаг”

    Кейт Миддлтон ўзини синаб кўрган яна бир спорт тури — эшкак эшиш эди. У ёшлигида жамоа билан бу спорт тури билан шуғулланган ва ҳатто Ла-Манш бўйлаб сузишда қатнашишга тайёр бўлган. У кейинчалик буни рад этди, воқеага оилавий адвокатлар ва шаҳзода Уилямнинг яқинлари қаршилик кўрсатди, улар пойга маликага ортиқча эътиборни жалб қилишини ва сувда камералари бўлган фотосуратчиларнинг мавжудлиги бутун гуруҳнинг хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин деб ҳисоблашди. Шундан сўнг Кейт фақат сарой симуляторларида эшкак эшиш билан шуғулланган.

    Чим устида хоккей

    Кейт ўрта мактабни тугатгач, чим устида хоккей ўйнаш спорт тури билан шуғулланишни тўхтатди. Бироқ 2013 йилда, ўқув муассасасига ташриф буюрганида, Кембриж герсогиняси яна қўлига хоккей таёғини олиб, талабалар билан хоккей ўйнади. Кейт узун палто, ноқулай баланд пошнали поябзал ва ҳомиладорлигидан хижолат тортмади.

    02.03.2023, 17:58   Изоҳ (0)   3661
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нима учун ҳар бир хонада совун сақлаш керак? Уй бекаларига қўл келадиган 10 та лайфхак

    02.03.2023, 13:41

    Швейцариялик қандолатчи 100 килограммдан ортиқ кўйлак шаклидаги тортни ясаб, жаҳон рекордини ўрнатди (фото)

    01.03.2023, 19:55

    Оғизда эрийдиган творогли пирог тайёрлаймиз  

    01.03.2023, 19:00

    Баҳорда юз териси учун муҳим бўлган муолажалар

    01.03.2023, 16:50

    Деменция: соғлом ақл ва мустаҳкам хотирани сақлаш учун нимани ейиш мумкин-у, нималар мумкин эмас?

    27.02.2023, 20:42

    Ўз вақтида англаш муҳим бўлган хавфли грипп асоратларининг 4 та белгиси

    27.02.2023, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.