Самарқанд вилояти, Ургут туманида яшовчи (аёл) А.Ш. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра 28 млн сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур жиноятни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи муқаддам 8 марта судланган 26 ёшли К.Д. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, жабрланувчи К.Д. жабрланувчи А.Ш.га ўзини банк ходими сифатида таништириб, унга онлайн кредит расмийлаштиришда ёрдам бераман дея, сохта ҳавола ёрдамида унинг TBC Bank иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, рўйхатдан ўтган ва 28 млн сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олган.
Бундан ташқари, К.Д. асосан Telegram мессенжеридаги “TBC Bank”, “Агробанк 24/7”, “Никаин_тм” номли Telegram профилларидан фуқароларга хабар ёзиб ҳамда қўнғироқ қилиб ўзини Музаффар ҳамда Жамшидбек деб таништирганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан К.Д.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)