“Аэрофлот” авиакомпаниясининг Деҳли—Москва йўналиши бўйича АFL233 рейси самолёти Тошкентга фавқулодда қўнишни амалга оширди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:30 да Тошкент аэропортига қўнди, деб хабар беради Uzbekistan Airways.
Қўнишга аппендицит хуружига учраган Ҳиндистон фуқароси сабаб бўлган. Экипаж йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган.
Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг майида Россия “Азимут” авиакомпаниясининг 7 май куни Москвадан Бухорога учган А49063 рейси техник сабабларга кўра “Внуково” аэропортига қўнишга мажбур бўлганди.