Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида тадбиркорнинг 190 млн сўмдан зиёдини ўзлаштирган дорихона мудири қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. Фуқаро З.Э. “Г.Ф.” МЧЖга қарашли дорихона мудири вазифасида ишлаб келиб, ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган дори воситалари сотувидан тушган 191,3 миллион сўм нақд пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)