Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи фуқаро Нурмуҳаммад Тўйчиев 19 йилдан буён, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, холаси қўйган исм билан яшаб келган. Бу ҳақда Марҳамат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, Нурмуҳаммад Тўйчиев 2003 йил 10 август куни туғилган, лекин баъзи сабабларга кўра, шахсини тасдиқловчи ҳужжат берилмаган. У холаси қарамоғида яшаб келган.
Нурмуҳаммад Тўйчиевнинг холаси жиянига шахсини тасдиқловчи ҳужжат олиш мақсадида мутасадди ташкилотларга, фуқаролик ишлари бўйича судга кўп маротаба мурожаат қилган бўлса-да, туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштиролмаган. Мутасаддилардан доим бир хил жавоб келган — боланинг ота-онаси йўқлиги, онасини вафот этгани ва яна бошқа важлар билан шикоят қондирилмай келган.
Мазкур масала юзасидан фуқаро Марҳамат тумани ҳокимлигига мурожаат қилган ва уларнинг кўмагида масала Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судида кўриб чиқилиб, Нурмуҳаммад Тўйчиев манфаати қондирилиши бўйича қарор чиқарган. Унга кўра Нурмуҳаммад Тўйчиев 20 йилдан сўнг туғилганлик тўғрисида гувоҳномани олган.
Изоҳ (0)