• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Уй-жойли бўлиш ҳуқуқи, ишсизликдан ҳимоя, адолатли солиқ ва йиғимлар, ҳокимлар ваколати қисқариши — Конституциявий қонун лойиҳаси такомиллаштирилмоқда

    24 февраль куни Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республикасининг конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда қуйи палата ахборот хизмати.

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Айтилишича, 24 ноябрь кунги мажлисда сиёсий партиялар фракциялари томонидан илгари сурилган таклифлар янгиланаётган Конституция матнига қўшилган. Хусусан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатларини аниқлаштиришга, шунингдек, уларнинг ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга, жамоатчилик, парламент ва депутат назорати механизмларини яхшилашга, ижтимоий давлат принципларини рўёбга чиқаришнинг конституциявий механизмларини кучайтиришга қаратилган нормалар киритилган.

    Конституциявий қонун лойиҳаси қуйидаги нормаларга мувофиқлиги бўйича 6 турдаги экспертизадан ўтказилган:

    • лингвистик;
    • юридик;
    • гендер-ҳуқуқий;
    • коррупцияга қарши; 
    • жамоатчилик; 
    • инсон ҳуқуқлари.

    “Инсон—жамият—давлат” тамойили

    Таъкидланишича, янгиланаётган Конституция орқали илгари амал қилиб келган “давлат—жамият—инсон” тамойилини “инсон—жамият—давлат” деб ўзгартириш кўзда тутилган.

    “Энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйиш мақсад қилинган. Жумладан, инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши белгиланмоқда”, — дейилади хабарда.

    Жумладан, солиқ қонунчилигида бир-бирига номувофиқ бўлган нормалар вужудга келган бўлиб, янги таҳрирдаги Конституцияда бундай номувофиқликлар давлатга эмас, балки инсон фойдасига ҳал этилади деб белгиланди.

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Давлат фуқарони ишсизликдан ҳимоя қилади

    Янги таҳрирга аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришга қаратилган қўшимча нормалар киритилди. Жумладан, давлатнинг фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўришга оид вазифаларини назарда тутувчи янги модда қўшилди. Мазкур моддага мувофиқ, давлат фуқаролар бандлигини таъминлаш учун уларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда қайта тайёрланишини ташкил этиши ва рағбатлантириши назарда тутилмоқда.

    Фуқаронинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи

    Йиғилишда таъкидланишича, фуқароларнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда. Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантириши ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилишига шарт-шароит яратиши белгиланмоқда. Ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларни уй-жой билан таъминлашнинг қонуний асослари яратилмоқда.

    Бундан ташқари, Конституцияда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги аниқ равшан мустаҳкамланмоқда. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади. 

    “Мазкур норманинг Конституцияга киритилиши бир неча йиллардан буён жамиятимизда ўткир муаммолардан бирига айланган ‘снос’ билан боғлиқ муаммога нисбатан халқпарвар, мулкдорлар манфаатини ҳимоя қилувчи оқилона ечим бўлади”, — дейилади хабарда.

    Адолатли солиқ ва йиғимлар

    Таъкидланишича, Конституциявий қонун лойиҳасида барча соҳаларда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари таъминланишига эришиш масаласи устувор қўйилган. Шу сабабли унда солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги белгиланмоқда. 

    “Бозор муносабатлари тобора ривожланаётган шароитда ушбу норма барча фуқаролар, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилади”, — дейилади хабарда.

    Ҳоким бир вақтнинг ўзида кенгаш раиси бўлолмайди

    Депутатларнинг айтишича, аввалги муҳокамаларда Конституциявий қонун лойиҳасидан ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига бошчилик қилишини назарда тутувчи қоида чиқариб ташланган. Бироқ жамоатчилик томонидан берилган таклифларда бундай ўзгаришнинг ўзи етарли эмаслиги, яъни ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларида раҳбар бўла олмаслиги аниқ кўрсатилиши кераклиги билдирилган. Шунга мувофиқ, “ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас” деган қатъий норма ўрнатилмоқда.

    Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори масаласи

    Бундан ташқари, етарлича асослантирилмаган, низо келтириб чиқарувчи ёки Конституцияда акс эттиришга эҳтиёж йўқ деб ҳисобланувчи қоидалар чиқариб ташланмоқда. Масалан, муҳокамага чиқарилган лойиҳада “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг нафақат ўзи, балки оиласи яшаши учун ҳам етарли бўлиши керак” деган норма кўп эътирозларга сабаб бўлди. 

    Хусусан, жамоатчилик ҳамда экспертларнинг фикрича, айнан бир хил лавозимдаги ходимларга оиласининг катта ёки кичиклиги, яъни оила аъзолари сонига қараб турлича иш ҳаққи тўланиши тенглик мезонига тўғри келмайди ва меҳнат соҳасида камситишга олиб келади. Шу сабабли ушбу қоида “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади” деган қоидага алмаштирилди. 

    Тадбир якунида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси яна давом эттирилиши маълум қилинди. Жумладан, яқин кунларда олимлар, ҳуқуқшунослар, фаол ёшлар иштирокида муҳокамалар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

    Қўшма йиғилишда кун тартибидаги масала юзасидан қўмиталарнинг тегишли қарори қабул қилинди.

    24.02.2023, 18:51   Изоҳ (0)   3465
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент Қашқадарёда телевизор ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди

    24.02.2023, 18:46

    Қорақалпоғистонда каналда сув босими ортиши оқибатида уйларни сув босди

    24.02.2023, 18:42

    Жамоат транспортида мослашувчан тариф режалари апрелдан жорий этилади 

    24.02.2023, 18:14

    Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган Қаршидаги Олий ҳарбий авиация билим юртидан фоторепортаж

    24.02.2023, 17:55

    Ўзбекистонда қишнинг сўнгги кунларида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    24.02.2023, 17:51

    Президент Қаршидаги супермаркетлардан бирига кириб, харидорлар билан суҳбатлашди (видео)

    24.02.2023, 17:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.