• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Сўз эркинлиги бошқа шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар амалга ошириш ҳуқуқини бермайди” — Бош прокуратура

    Бош прокуратура ОАВ ва интернет орқали туҳмат, ҳақорат қилиш, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотлар тарқатиш ҳолатлари кўпаяётганини маълум қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, прокуратура қонунлар билан тақдим этилган эркинлик ва ҳуқуқларни суиистеъмол қилишга йўл қўйиб бўлмаслигини, барқарор ахборот маконида ўзаро ҳурмат қилган ҳолда мулоқот қилиш, айниқса қонунларда белгиланган тартиб ва талабларга сўзсиз риоя қилиш муҳимлигини яна бир бор таъкидлаш ва эслатишни лозим деб ҳисоблайди.

    Ҳозирги кунда Telegram каналлари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорлик юзасидан бир гуруҳ фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнларида улар адвокат билан таъминланган ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланмоқда.

    Ушбу жараён ҳақида тегишли маълумотлар тўлиқ бериб борилаётганига қарамай, айрим шахслар томонидан жараённи ҳуқуқий макон доирасидан чиқариб, ўз субъектив талқини орқали оммани чалғитувчи ахборотлар тарқатишга уринишлар бўлмоқда. Шу муносабат билан Бош прокуратура яна бир бор қуйидагиларга эътиборни қаратган.

    Биринчидан, ушбу ҳолатларнинг “сўз эркинлигига таҳдид” деб талқин қилиниши ҳақиқатга мутлақо зид. Конституцияда белгилаб қўйилган сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар давом эттирилишига шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас. Прокуратура органлари фуқароларнинг ушбу ҳуқуқларини рўёбга чиқариш бўйича тизимли ишларни амалга оширишда давом этади.

    Иккинчидан, “сўз эркинлиги” каби муҳим қадриятнинг ўз шахсий манфаатлари йўлида қуролга айлантиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ва бунга йўл қўйилмайди. Сўз эркинлиги бошқа шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар амалга ошириш ҳуқуқини бермайди. Мазкур жараёнда айрим шахслар сўз эркинлигини ниқоб қилиб олган ҳолда товламачилик билан шуғулланиши жамиятда фуқаролик жамияти институтларига ишончнинг сўнишига, журналистика ва блогерлар ҳамжамиятининг обрўсизланишига олиб келиши мумкин.

    Учинчидан, ҳар қандай соҳада бўлгани каби ахборот соҳасидаги қонунбузилишлар учун ҳам жавобгарлик муқаррарлиги таъминланиши муҳимдир. Журналистлик ёки блогерлик фаолиятини юритиш қонунларни четлаб ўтишга ҳеч қачон асос бўла олмайди. Юқоридаги ҳуқуқбузарликлар бўйича вазиятдан кўриниб турибдики, ахборот майдонида туҳмат, ҳақорат, ёлғон ахборотни тарқатиш каби жиноятларга қарши кураш бугун пайдо бўлиб қолмаган, балки сўз эркинлигини таъминлаш билан баробар равишда мунтазам кечаётган жараёндир. Чунки ахборот соҳасидаги трансформация ўз навбатида бу йўналишда ҳам қонунийликни таъминлашни тақозо қилади.

    Юқоридагиларга кўра, прокуратура органлари барча жиноят ишларида бўлгани каби ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган жиноятлар бўйича ишда ҳам қонун устуворлигини тўлиқ таъминлаш, ишнинг тўғри ва адолатли ҳал этилиши учун барча назорат функцияларини амалга оширади. Ҳар бир гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчига айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланиш имконияти берилади. Telegram каналлари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган жиноятлар бўйича иш моҳиятини бузиб кўрсатиш, ёлғон ахборот тарқатишга бўлган уринишларга йўл қўйилмайди. Одил судловни амалга оширишда тўсқинлик қилиш, суд ва тергов жараёнига аралашишга бўлган уринишларга қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

    24.02.2023, 09:55   Изоҳ (0)   3655
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди

    24.02.2023, 09:49

    АҚШ давлат котиби илк бор Ўзбекистонга келади

    24.02.2023, 09:33

    Тошкент вилоятида каналга тушиб кетган Cobalt чиқариб олинди

    24.02.2023, 09:28

    Тошкент вилоятида поезд тагидан ўтаётган эркакнинг оёғи узилиб тушди (видео)

    24.02.2023, 09:25

    Тошкент вилоятида энергиядан ноқонуний фойдаланганлар 70 млрд сўмдан зиёд зарар етказди 

    24.02.2023, 08:32

    Тошкентдаги масжидда 43 ёшли эркак ўғрилик содир қилди

    24.02.2023, 01:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда автомобиль ЙТҲ оқибатида омборхона томига кириб кетди (видео)

    Дунё | 22 июл, 10:25

    Мартин Лютер Кинг ўлдирилишига оид ҳужжатлар махфийликдан чиқарилди

    Дунё | 22 июл, 10:05

    Левандовски Маркус Рэшфорд трансферидан хавотирда

    Спорт | 22 июл, 10:01

    40 ёшга етгунга қадар ҳар бир шахс ўзида шакллантириши керак бўлган 8 та одат

    Маслаҳатлар | 22 июл, 09:56

    Ҳибсга олинган Шароф Рашидов тумани ҳокими номидан қарорлар имзолангани аниқланди

    Ўзбекистон | 22 июл, 09:47

    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

    Реклама | 22 июл, 09:00

    “Терминатор”нинг дастлабки қисмлари ажойиблигини исботлайдиган, кўзга ташланмайдиган деталлар

    Лайфстайл | 22 июл, 09:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.