Британиялик актёр Жуд Лоу еттинчи маротабада ота бўлди, деб хабар бермоқда “Lisa.ru” нашри.
Жуд Лоу шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни оммадан яширади, бироқ журналистлар Лондондаги Xitrou аэропортида актёр ва унинг рафиқаси Филиппа Коанни болалар аравачасини суриб кетаётган ҳолатда суратга олишга муваффақ бўлди. Журналистлар жуфтлик яна ота-она бўлган, деган хулосага келди. Бу жуфтликнинг иккинчи фарзанди. Актёрнинг ўзи ҳали бу хабарга муносабат билдирмади.
Маълумот учун, Жуд Лоу ва Филиппа Коан 2019 йилда турмуш қурган. Жуфтликнинг биринчи фарзанди 2020 йилда дунёга келди. Ҳозирда 50 ёшда бўлган актёр олти нафар фарзандни тарбиялаётган эди. Унинг биринчи рафиқаси дизайнер Седи Фрост билан турмушидан уч нафар фарзанди бор. Шунингдек, унинг бошқа рафиқаларидан яна икки нафар фарзанди бор.
Жуд Лоу 1972 йилнинг 29 декабрь санасида Буюк Британияда туғилган. Актёр кинодаги фаолияти давомида “Шерлок Ҳолмс”, “Анна Каренина”, “Гаттака”, “Яқинлик” лойиҳаларида суратга тушган. У “Энг яхши рол” номинациясида “Оскар” мукофотини қўлга киритган.
Изоҳ (0)