• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё кундалиги”да 20 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар 

    “Дарё” нашри 20 февралда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Байден Киевга келди. Украина НАТОга аъзо эмас, аммо урушдан кейинги уруш учун ҳимоя кафолати бўладими?

    АҚШ президенти Жо Байден Европага ташрифи доирасида Киевга келди ва Украина президенти Владимир Зеленский билан бирга Михайлив соборида кўришди.

    “Украинская правда” нашрининг ёзишича, Байден соборга урушда ҳалок бўлган украиналик ҳарбий хизматчилар хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун келган. Бу вақтда эса Киевда ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи тревога янгради.

    Кейинроқ Зеленский Байденнинг ташрифини расман тасдиқлади ва америкалик ҳамкасби билан тушган суратни эълон қилди.

    Оқ уй Байден Зеленский билан музокаралар учун Киевга ташриф буюрганини маълум қилди. Америка раҳбарининг ўзи эса Украина янги 500 миллион долларлик ҳарбий ёрдам олишини, бу ҳақда эртага расман эълон қилинишини айтди.

    Байденнинг Киевга ташрифи ҳақида олдиндан эълон қилинмаган. Оқ уйнинг аввалги хабарида Байден 20—22 февраль кунлари Польшага ташриф буюриб, у ерда мамлакат президенти Анжей Дуда билан учрашиши ҳақида айтилганди.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур вазиятда Польша президенти Анжей Дуда НАТО давлатларини Украинага урушдан кейинги хавфсизлик кафолатларини беришга чақирди.

    Financial Times таъкидлаганидек, НАТО мамлакатлари Украинага бера оладиган кафолатлар бошқача тузилишда бўлиб, НАТОнинг етакчи кучларини, масалан, АҚШ, Буюк Британия ва Францияни келажакда Украинага ҳужум қилинган тақдирда ҳарбий ёрдам кўрсатишга мажбур қилади.

    НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен бундай кафолатларни Исроил АҚШдан олган кафолатларга ўхшаш деб таърифлади.

    Афғонистон ва Покистон чегарасида қуролли тўқнашувлар бошланди

    Афғонистон ва Покистон чегарасидаги Torxам назорат-ўтказиш пунктида эрталаб “Толибон” жангчилари ва Покистон ҳарбийларининг қуролли тўқнашуви юз берди, деб хабар бермоқда ОАВ. Томонлар бир-бирини оғир ва енгил қуроллардан нишонга олган.

    Daily News Нангарҳордаги маҳаллий манбаларга таяниб отишма ҳали ҳам давом этаётганини ёзди. Torxамдаги дўкон эгаси Шабир Аҳмаднинг айтишича, бугун (20 февраль) эрталабдан бери оғир ва енгил қуролларнинг ўқ овози эшитилмоқда. Кейинчалик буни тасдиқловчи видео тарқалди.

    Яна бир манбага кўра, икки томон ўртасидаги қуролли тўқнашув “Толибон” жангчилари Покистон ҳарбий постларидан бирига яқинлашганидан кейин бошланган. Унинг айтишича, Torxам шаҳри жанглар хавфи туфайли ёпиб қўйилган, “Толибон” одамлардан вазият яхшиланмагунча Torxамга бормасликни сўраган.

    Torxамдаги “Толибон” расмийлари ҳали можарони тасдиқламаган бўлса-да, ҳаракатнинг Torxамдаги комиссари Муҳаммад Сиддиқ кеча тунда Покистон ҳукумати йўловчилар ҳаракатини тўхтатгани учун Torxам дарвозалари ёпилганини айтди.

    Torxам назорат-ўтказиш пункти Покистон билан муҳим савдо йўлларидан бири ҳисобланади, у ерда ҳар куни савдо товарларидан ташқари минглаб одамлар чегарадан ўтиб қайтади.

    Бахмут шаҳри Россия ва Украина учун қандай аҳамиятга эга? 

    Бахмут шаҳри ҳозир фронтнинг энг қайноқ нуқтасидир. Россия томонида асосан “Вагнер” ёлланма аскарлари урушаётган шаҳар учун жанглар 2022 йил июль ойидан бери давом этмоқда.

    Украина учун Донецк вилоятидаги Бахмут шаҳрини ҳимоя қилиш қанчалик муҳим бу одамларни йўқотишга арзийдими? 

    Италия матбуоти мана шу каби саволларига Владимир Зеленскийдан жавоб олди.

    “Бу унчалик катта шаҳар эмас. Руслар томонидан вайрон қилинган Донбассдаги кўплаб бошқа шаҳарлар билан бир хил. Биз учун уни ҳимоя қилиш муҳим, лекин ҳар қандай йўқотиш эвазига эмас, ҳамманинг ўлими баҳосига эмас. Ҳозирча бу мантиқан тўғри экан, курашаверамиз. Биз қаршилик кўрсатмоқдамиз ва, шу билан бирга, навбатдаги қарши ҳужумга тайёргарлик кўряпмиз”, — дейди Украина президенти

    Украина етакчисининг қайд этишича, Россия кучлари Бахмутни қўлга олиб, сўнг Краматорск ва Славянскка — “иложи бўлса, Донбасс чегараларигача ва Днепргача” ҳужумни давом эттирмоқчи.

    Журналистлар, шунингдек, Зеленскийдан агар уруш давом этса, Украина оёқда туриб бера оладими ёки йўқлигини сўради. Бунга жавобан у Киев қисқа муддатли урушга ва ўзининг ғалабасига ҳозирлик кўраётганини айтди.

    “Қанчалик тез бўлса, қурбонлар шунчалик кам бўлади. 2014 йилда можаро музлатилганди ва бу бизга фойда келтирмади. Минск келишувлари Путинга ўтган йилги кутилмаган ҳужумга тайёргарлик кўриш учун вақт берди, биз ортиқ тузоққа тушмаймиз. Бизнинг аскарларимиз ўз оилаларини, уйларини ҳимоя қилаётгани учун шижоатга тўлган”, — дея қўшимча қилди Украина президенти.

    Ҳарбий таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Россия учун Бахмутнинг қўлга олиниши кўпроқ рамзий ва сиёсий аҳамиятга эга, аммо стратегик нуқтаи назардан муҳим эмас.

    Ўзбекистонда ноқонуний ишдан бўшатиш ҳолатлари билан қандай курашиш мумкин?

    Ўзбекистонда 2022 йилда Меҳнат инспекцияси томонидан касаба уюшма аъзоларига қарийб 54 миллиард сўм зарар пуллари ундирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди.

    Хабарга кўра, Касаба уюшмалари федерацияси ҳаракатлари туфайли корхона, ташкилот ва муассасаларда тузилган жамоа шартномаларининг 106 мингга яқин, яъни 94,6 фоизига ходим билан меҳнат шартномасини иш берувчи томонидан бекор қилишдан аввал албатта касаба уюшма қўмитасининг розилигини олиш талаби киритилишига эришилган. Бунинг натижасида ходимларни ноқонуний ишдан бўшатиш ҳолатларига чек қўйилади.

    Жамоа шартномаларига киритиш орқали иш вақти ва дам олиш вақтини тартибга солиш борасида аксарият корхона ва ташкилотларда меҳнаткашлар учун асосий узайтирилган ва қўшимча таътиллар ўрнатилган.

    Бу дегани, ҳар йили Жамоа шартномалари орқали 3 миллионга яқин ходим асосий узайтирилган, 2 миллион 900 минг нафарга яқин ходим эса йиллик қўшимча таътиллардан фойдаланмоқда.

    2022 йилда Касаба уюшмаларининг Меҳнат инспекцияси томонидан 77 ярим минг нафар уюшма аъзосининг қонуний ҳуқуқлари тикланиб, ходимлар фойдасига салкам 54 сўм зарар пуллари ундириб берилди.

    20.02.2023, 23:16   Изоҳ (0)   5616
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жорж Бушнинг Марказий Осиё бўйича Барак Обамага берган махфий маслаҳати эълон қилинди 

    20.02.2023, 22:50

    Туркия ва Сурия чегарасида 6,4 магнитудали янги зилзила содир бўлди (видео)

    20.02.2023, 22:37

    84 фоиз эмас: Эрон ҳозиргача уранни қанчага бойитганини маълум қилди

    20.02.2023, 20:56

    Зеленскийнинг бункери: Украина президентининг бункерида нималар борлиги маълум қилинди

    20.02.2023, 20:10

    Медведев Байденнинг Украинага ташрифига муносабат билдирди 

    20.02.2023, 19:31

    Садир Жапаров нега Қирғизистон собиқ президентларининг учрашувини ташкил қилди?

    20.02.2023, 18:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.