Тошкентдан Андижонга борувчи йўловчи поездлар Наманган орқали ҳаракатланади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 92/91 ва 94/93-сонли Тошкент—Андижон—Тошкент йўловчи поездлари 24 февраль санасидан бошлаб Наманган орқали ҳаракатланиши йўлга қўйилади. Ҳаракат жадвали қуйидагича бўлади:
- 24 февралдан бошлаб 94/93-сонли Тошкент — Андижон йўналиши: Тошкент 06:04 — Наманган 10:53-10:58 — Андижон 13:02;
- 25 февралдан бошлаб 94/93-сонли Андижон—Тошкент йўналиши: Андижон 15:52 — Наманган 17:57-18:04 — Тошкент 22:46;
- 27 февралдан бошлаб 92/91-сонли Тошкент— Андижон йўналиши: Тошкент 17:22 — Наманган 21:54-21:59 — Андижон 00:03;
- 28 февралдан бошлаб 92/91-сонли Андижон—Тошкент йўналиши: Андижон 15:52 — Наманган 17:57-18:04 — Тошкент 22:46.
Шу муносабат билан қуйидаги поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади:
- 24 февраль кунидан бошлаб 64-сонли Тошкент—Андижон йўналиши: Тошкент 17:22 — Наманган 21:54-21:59 — Андижон 00:03;
- 25 февраль кунидан бошлаб 128-сонли Қўнғирот—Андижон йўналиши: Қўнғирот 09:33 — Наманган 10:18-10:23 — Андижон 12:27;
- 26 февралдан бошлаб 127-сонли Андижон—Қўнғирот йўналиши: Андижон 15:52 — Наманган 17:57-18:04 — Қўнғирот 18:22.
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 25 февраль кунидан бошлаб ҳар шанба, якшанба, сешанба ва чоршанба кунлари 6382-сонли Андижон — Қўқон йўналиши: Андижон 14:44 — Қўқон — 20:34 жадвали асосида ҳаракатланади.
Изоҳ (0)