Кувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Кувайт—Самарқанд йўналишида мунтазам парвозлар йўлга қўяди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Jazeera Airways авиакомпанияси Ал-Кувайт ва Самарқандни тўғридан тўғри рейслар билан боғлайди. Ал-Кувайт—Самарқанд—Ал-Кувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи парвоз эса 1 мартга мўлжалланган.
Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Jazeera Airways Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилда бошлаган. Кувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва шанба кунлари, Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Изоҳ (0)