Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра 21 февраль куни Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди.

ЎзАнинг хабар қилишича, қарийб 50 тоннага яқин юборилаётган инсонпарварлик ёрдами юки рўйхатига болалар ва катталар учун кийимлар, маиший техника воситалари, чидамли озиқ-овқат консервалари, қуруқ мевалар, ярим тайёр овқатлар, чақалоқлар бўтқаси, одёл ва ёстиқлар, гигиеник воситалар тўплами сингари ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар киритилган.

Инсонпарварлик юки ёрдами кўринишидаги ҳаётий зарур восита ва маҳсулотларни самолёт орқали Ўзбекистондан Сурияга Фавқулодда вазиятлар, Транспорт вазирликлари масъул ходимлари етказиб беради.
13 февраль куни Ўзбекистондан Туркияга навбатдаги 6-инсонпарварлик ёрдами юки топширилганди. Турк оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ўзбекистон Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларига ҳозиргача 170 тонна инсонпарварлик юки жўнатган.
Изоҳ (0)