• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ошқозон яраси: белгилари, даволаш чоралари ва олдини олиш бўйича самарали тавсиялар

    Ошқозон яраси нима? Ошқозон яраси — ошқозон шиллиқ қаватидаги очиқ яра. Баъзида худди шундай яралар ошқозоннинг орқасида жойлашган ичак қисмида пайдо бўлади. Бу ҳолда, у ўн икки бармоқли ичак яраси ҳисобланади. Ошқозон ярасининг иккала тури ҳам пептик яра деб аталади. Улар бир хил сценарий бўйича пайдо бўлади, ривожланади ва даволанади. Шу боис пептик яра тушунчасини ошқозон ярасининг аниқ синоними деса ҳам бўлади.

    Пептик яралар жуда кенг тарқалган. Мисол учун, Америка Қўшма Штатларида ҳар ўн нафардан бири бу касалликдан азият чекади.

    Ёш қанчалик катта бўлса, ошқозон яраси ривожланиш хавфи шунчалик юқори бўлади. Айниқса, 60 ёшдан ошган одамларда бу касаллик кенг тарқалган.

    Ошқозон ярасининг сабаблари нима?

    Ошқозонда овқат ҳазм бўлишига ёрдам берадиган кислота мавжуд. Аммо у органнинг деворларини ҳам ҳазм қила олади. Бунинг олдини олиш учун ошқозоннинг ички шилимшиқ қисми фаол равишда ишлаб чиқарадиган ҳимоя ҳужайра қатлами билан қопланган. Агар бирон сабабга кўра бу қатлам вайрон бўлса, шилимшиқ камайса, кислота ошқозон деворини емира бошлайди. Шу тариқа яра ҳосил бўлади.

    Ҳимоя қатламини бузиши мумкин бўлган бир неча омиллар мавжуд.

    1. Бактериал инфекция

    Кўпинча, ошқозонга ювилмаган қўллар ёки бошқа нарсалардан тушган Helicobacter pylori (H. pylori) деб аталувчи бактериялари ҳимоя қатламига зиён етказади. Баъзи шароитларда бу микроблар биринчи навбатда ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши (гастрит)ни келтириб чиқаради, сўнг ҳимоя қатламининг яхлитлигини бузади.

    Ажабланарлиси, дунё аҳолисининг 50 фоизигача Helicobacter pylori бактерияси билан касалланган. Аммо кўп ҳолларда бу соғлиққа жиддий таъсир қилмайди. Ошқозон яраси инфекцияланганларнинг атиги 10-15 фоизида ривожланади.

    2. Бир қанча оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қилиш

    Маълумки, стероид (юқори биологик фаолликка эга препаратлар) бўлмаган яллиғланишга қарши дорилар (NSAID) ошқозон яраси пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, масалан:

    • Аспирин. Таблеткалар ҳимоя қобиғи билан қопланган бўлса ҳам ва ошқозондан ташқарида эрийди.
    • Ибупрофенга асосланган воситалар.
    • Диклофенак натрийга асосланган препаратлар.
    • Напроксенга асосланган оғриқ қолдирувчи воситалар.
    • Баъзи рецептлар бўйича NSAIDлар.

    Парацетамолга асосланган воситалар стероид бўлмаган яллиғланишга қарши препаратларга тегишли эмас ва улар ошқозоннинг ҳимоя қатламига зарар етказмайди.

    Шуни таъкидлаш керакки, NSAIDларни қабул қилганларнинг ҳаммаси ҳам ошқозон ярасини ривожлантирмайди. Оғриқ қолдирувчи воситалар аллақачон Ҳелиcобаcтер пйлори бактерияси билан касалланган ошқозонга кирса, хавф ортади. Шунингдек, стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дориларни қабул қилиш икки ҳисса хавфли бўлиши мумкин, агар:

    • Кўрсатмаларга риоя қилмаган ҳолда, оғриқ қолдирувчи воситаларни назоратсиз равишда ичсангиз, дозани оширсангиз.
    • NSAIDларни кетма-кет бир неча кун мобайнида қабул қилсангиз.
    • 70 ёшдан ошган бўлсангиз.
    • Кортикостероидларни қабул қилаётган бўлсангиз. Бундай препаратлар астма, артритлар учун буюрилади.
    • Сизга бир марта ошқозон яраси ташхиси қўйилган бўлса.

    3. Турмуш тарзининг айрим омиллари

    Илгари қабул қилинган аччиқ овқатлар, қаҳва, спиртли ичимликлар ва стресс ошқозоннинг ҳимоя қатламини юпқалаштиради, деган қараш бор эди. Аммо бу учун етарли далиллар мавжуд эмас.

    Кўпроқ тасдиқланган зарарли омил — чекиш ошқозон ярасининг шаклланишига олиб келиши ва даволаш самарадорлигини камайтириши мумкин.

    4. Бошқа сабаблар

    Камдан кам ҳолларда ошқозон яраси қуйидаги касаллик ва ҳолатлар фонида пайдо бўлиши мумкин:

    • Оғир юқумли касалликлар;
    • Қорин бўшлиғида ўтказилган жарроҳлик амалиёти;
    • Баъзи дори-дармонларни қабул қилиш, масалан, стероидлар;
    • Золлингер-Эллисон синдроми деб аталувчи кам учрайдиган касаллик бўлиб, унда кислота ҳосил қилувчи ҳужайраларда ўсма (гастринома) пайдо бўлади.

    Хавфли ошқозон яраси нима?

    Баъзан — ҳеч нарса. Агар ошқозон яраси кичик бўлса, организм ўз-ўзидан уни енгади. Ошқозон шиллиқ қаватидаги яра битади ва овқат ҳазм қилиш тизими нормал ишлашини давом эттиради.

    Лекин бу ҳар доим ҳам шундай якун топмайди. Баъзи ҳолларда яра кенгайиб боради, чуқурлашади. Вақтида даволамаса, қон томирларга етиб бориши мумкин. Бу ҳол кўп қон йўқотиш билан бирга ички қон кетишига олиб келади.

    Яна бир нохуш асорат яранинг чуқурлашиб бориши билан юзага келади. Пайдо бўлган тешик орқали ошқозон ёки ичак таркиби қорин бўшлиғига ўтади ва бу peritoнитга олиб келади. Қорин бўшлиғининг яллиғланиши, ўз вақтида тўхтатилмаса, қон заҳарланишига, муҳим органларнинг ишламай қолишига ва тўсатдан ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

    Тиббий кўриксиз сизнинг ҳолатингизда воқеалар қандай ривожланишини олдиндан айтиб бўлмайди. Шунинг учун ошқозон яраси белгиларини билиш жуда муҳим, улар пайдо бўлса, иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилинг.

    Ошқозон ярасининг белгилари қандай ва қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?

    Баъзан ҳеч қандай аломат сезилмайди. Аммо кўпинча ошқозон яраси характерли белгилар сифатида намоён бўлади.

    • Қориннинг юқори марказий қисмида ёнувчан, кесувчан оғриқ туради. Бу оч қоринга, айниқса, аниқ намоён бўлади.
    • Оғриқ овқатдан кейин ёки дори-дармонларни қабул қилгандан кейин камаяди.
    • Кўнгил айниши ёки қайт қилиш мунтазам равишда содир бўлади.
    • Жиғилдон қайнаши кузатилади.

    Агар ушбу аломатлардан камида иккитасини ҳис қилсангиз, иложи борича тезроқ умумий амалиёт шифокори ёки гастроэнтерологга мурожаат қилинг.

    Ошқозон ярасининг асорати белгилари бўлса ҳам тез ёрдам чақиринг:

    • Қон аралаш ёки тўқ жигарранг қуюқ кўринишда қусиш;
    • Қорин бўшлиғида тўсатдан ўткир оғриқ кучайиши.

    Ошқозон ярасини қандай даволаш мумкин?

    Даво чоралари яранинг пайдо бўлишига аниқ нима сабаб бўлганига боғлиқ бўлади. Агар шифокорнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилсангиз, бир ёки икки ой ичида ошқозон ярасидан халос бўласиз.

    Даволаш учун сизга қуйидагилар буюрилиши мумкин:

    • Антибиотиклар. Бундай дорилар агар ошқозоннинг ҳимоя қатлами бактериал инфекциядан зарар кўрган бўлса буюрилади.
    • Ошқозонда кислота ишлаб чиқаришни камайтирадиган дорилар.
    • Антацидлар, уларнинг вазифаси ошқозоннинг кислоталилигини камайтириш, яъни меъда ширасини зарарсизлантиришдир.
    • Ҳимоя ускуналари. Қабул қилинганда улар ярани ҳимоя қатлами билан қоплайди, яъни улар суюқ бандажнинг бир тури бўлиб хизмат қилади.
    • Агар ярадан қон кетса, жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарур бўлади. Шифокорлар ошқозонга махсус зонд киритадилар ва ундан қон кетишини тўхтатиш учун яранинг четларини қисиш ёки куйдириш учун фойдаланадилар.

    Ошқозон ярасини олдини олиш учун нима қилиш керак?

    Яра аниқ пайдо бўлмаслигига кафолат бериб бўлмайди. Аммо хавфларни камайтиришнинг бир неча усуллари бор:

    • Зарурат бўлмаса, оғриқ қолдирувчи восита (NSAID)ларни қабул қилишдан сақланинг.
    • Ҳароратни пасайтириш ёки оғриқни камайтириш лозим бўлса, NSAIDларнинг энг паст самарали дозасини танланг. Буларнинг барчаси йўриқномаларда ёзилган бўлади.
    • Оғриқ қолдирувчи восита (NSAID)ларни овқат билан бир вақтда ичинг.
    • Терапевт билан қайси оғриқ қолдирувчи восита сиз учун энг хавфсиз эканини муҳокама қилинг. Стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дориларнинг муқобилини топишингиз мумкин.
    • Чекишни ташланг ва спиртли ичимликларни истеъмолини чекланг.

    Мавзуга доир:

    • Жиғилдон қайнаши организмдаги қандай касалликлардан огоҳлантиради?
    • Оғиздаги нордон таъм нимадан? Ундан қандай халос бўлиш мумкин?
    • Жиғилдон қайнашини эътиборсиз қолдирмаслик учун 5 та жиддий сабаб
    20.02.2023, 21:45   Изоҳ (0)   109612
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фастфудларни мунтазам истеъмол қилиш организмга қандай таъсир қилади?

    20.02.2023, 11:46

    Таблетка ўрнига доривор ўсимликлардан тайёрланган чой: қон босимни туширади, метаболизмни яхшилайди

    19.02.2023, 15:23

    Кунига атиги 15 дақиқа арқонда сакраб озиш мумкинлигини биласизми?

    19.02.2023, 09:56

    Фақат юрак эмас: кўкрак соҳасидаги оғриқ саломатликдаги қандай муаммолардан дарак беради?

    17.02.2023, 20:40

    Ичимиздаги душман: ортиқча вазндан халос бўлишга халақит берадиган уйдаги 5 та нарса

    16.02.2023, 19:55

    “Витаминлар қироли” деб таърифланадиган Д витамини нимаси билан муҳим? 

    16.02.2023, 16:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz Қашқадарё вилоятидаги йирик офислардан бирини тўлиқ янгилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    1Lubricants — Mobilʼнинг расмий дистрибютори мижозлар учун Туркиядаги ExxonMobil заводига экскурсия уюштирди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Иқтисодиёт ва педагогика университетида контракт 10 млн сўмдан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Ҳар куни илҳомланмоқлик учун. Нeга ASUS ProArt P16 ижодкорлар учун энг керакли восита?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Ўзбекистондаги учта компанияга санкция қўллади

    Ўзбекистон | 11 май, 20:20

    Суперлига. “Навбаҳор” минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 11 май, 20:09

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    Лайфстайл | 11 май, 19:50

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 11 май, 19:21

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.