Тошкент шаҳрида аҳоли ўртасида бола ўғирловчи аёллар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати мазкур хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур хабарлар ёлғон бўлиб, ҳақиқатдан йироқ. Бу хабарлар остида бир нечта аёлларнинг фотосурати ва шахсий маълумотлари жойлаштирилган бўлиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бошқарма ахборот хизмати аҳолидан ёлғон хабарлар тарқатиб, шов-шув кўтармасликни сўраган. Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатиш, шунингдек шахснинг розилигисиз шахсий маълумотларини ошкор қилиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишга асос бўлишини таъкидлаган.
Ҳозирда бу каби ёлғон хабарларни тарқатган шахсларни аниқлаш юзасидан Тошкент шаҳар ИИBB томонидан текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)