Ўзбекистон боғчаларида ноқонуний молиявий хатти-ҳаракатлар, коррупция ҳолатлари ва бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланишининг олдини олиш чоралари кўрилади.
2022–2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги президент фармони лойиҳасига кўра, бу мақсадда 2023 йил сентябрдан 6 412 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш учун техник воситалар харид қилинади.
Бунинг учун республика бюджетидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлардан фойдаланилади.
Ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давомати ҳамда болаларни овқатлантириш билан боғлиқ харажатларнинг электрон ҳисобланиши йўлга қўйилади. Шунингдек, “Ягона мавсумий таомнома” жорий этилади.
Ушбу ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси 22 февралга қадар давом этади.
Изоҳ (0)