Туркманистондан Ўзбекистонга ёрдам сифатида бепул юборилган газ Қорақалпоғистонга етиб келди. Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик дўстлик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга суюлтирилган газни ёрдам сифатида бепул бериш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Ушбу фармонга асосан Қорақалпоғистонга суюлтирилган газ ортилган вагонлар етиб келди ва аҳолига тарқатилмоқда.
Изоҳ (0)