Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида судьянинг хатоси сабаб эркак ногиронлик нафақасини ололмай қолди. Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда Н.М.нинг оила аъзолари мурожаат билан чиққан. Уларнинг сўзларига кўра, судьянинг сиртдан чиқарган қарорига асосан отаси ногиронлик нафақасини ололмай қолган. Унинг нафақаси ўзига тегишли бўлмаган банкдан олинган кредитга йўналтирилган. Эркакнинг ўғли судья ўз айбини тан олганини, лекин вазият ўзгармаганини таъкидлаган.
Судьялар олий кенгашининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро суди раиси ва судья ёрдамчисининг хатти-ҳаракатларига нисбатан хизмат текшируви тайинланди. Хизмат текшируви Қашқадарё вилояти судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилади.
Изоҳ (0)