Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 22-тур ўйинида “Реал” 18 февраль, шанба куни “Осасуна”га қарши баҳс олиб борди.

Шиддатли кечган ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Бироқ иккинчи бўлимда мадридликлар рақиб дарвозаси томон йўл топа олди. Дастлаб, 78-дақиқада Федерико Вальверде гол урган бўлса, 90+2-дақиқада Марко Асенсио ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг Карло Анчелотти шогирдлари очколарини 51 тага етказди ва энди мусобақа пешқадами “Барселона” билан орадаги фарқ 5 очкони ташкил этмоқда.
Ла Лига
22-тур баҳси
18 февраль, шанба
“Осасуна” – “Реал” 0:2
Голлар: 0:1 – 78 Вальверде, 0:2 – 90 Асенсио.
“Осасуна”: Эррера, Унаи Гарсия, Давид Гарсия, Санчес, Брашанас (Орос, 72), Мойсес Гомес, Торро (Кике Гарсия, 85), Рубен Гарсия (Морено, 63), Монкайола, Будимир, Эз Абде (Барха, 85).
“Реал Мадрид”: Куртуа, Начо (Карвахаль, 76), Рюдигер, Милитао, Алаба, Модрич, Себальос (Асенсио, 66), Камавинга, Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго (Родригес, 88).
Огоҳлантиришлар: Торро (5), Монкайола (45), Винисиус Жуниор (45), Мойсес Гомес (45), Начо (84).
Изоҳ (0)