Тошкент вилояти Зангиота туманида 11 февраль куни “Волга” каналга тушиб кетди. Бу ҳақда “Автопатрул” кўрсатувида хабар берилди.
Маълум бўлишича, 2000 йилда туғилган фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан туриб “Волга” автомобилини бошқарган. У магистрал йўлда машина бошқарувини йўқотиб, йўл четига чиқиб кетган.
Бунинг оқибатида ГАЗ-31029 (“Волга”) Бўзсув каналига тушиб кетган. Ҳайдовчи эса машинадан чиқолмай, кўп сув ютиши оқибатида ҳалок бўлган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, автомобилни каналдан чиқариб олган.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари! Кўриб турганингиздек, йўл-транспорт ҳодисаларига тезликни ошириш, белгиланмаган жойдан ҳаракатланиш, қоидаларга амал қилмаслик сабаб бўлди ва, энг ачинарлиси, оилалар боқувчисидан, фарзандидан айрилди. Ҳаёт аталмиш буюк неъматни йўлларда қурбон қилманг”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)