Тошкент шаҳар Яшнобод тумани суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар қилди.
Қайд этилишича, 17 февраль куни кенгашнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган. Унда бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси И.Б.ни Жиноят кодексининг 210-модда 2-қисми “в” банди (таъмагирлик йўли билан пора олиш) билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.
Кенгаш хулосаси билан И.Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва унинг судьялик ваколати тўхтатилган.
“Тергов сири ва айбсизлик презумпсияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, юқоридаги жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган шахс беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ (0)