Ўзбекистонга январь ойида даволаниш мақсадида энг кўп қайси давлат аҳолиси келгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида 5 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Даволаниш мақсадида энг кўп — 3,5 минг нафар тожикистонлик Ўзбекистонга келган. Шунингдек:
- Қозоғистон – 800 киши;
- Қирғизистон – 500 киши;
- Россия – 100 киши.
Бошқа давлатлардан эса юзга яқин даволанишни истаганлар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига борган.
Изоҳ (0)