“Ўзгидромет” 18—19 февраль кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, шанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат республика жануби-шарқий ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади. Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади.
Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ бўлади, кундуз куни эса 7-12 даражага кўтарилади.
Тошкентда дам олиш куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-3 даража илиқ, кундузи шанба куни 8-10 даража илиқ, якшанба куни 10-12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 17—18 февраль кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Изоҳ (0)