Ўзбекистон Суперлигасининг трансфер ойнаси 15 февраль, чоршанба куни ёпилди. Қуйида дедлайн куни юз берган асосий трансферлар тақдим этилган.
- Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси трансфер ойнасининг сўнгги кунида Сардор Рашидов билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади. Қайд этиб ўтиш жоиз, Рашидов 2022 йилги мавсумнинг биринчи даврасида ҳам “шерлар” сафида ҳаракат қилган, бироқ иккинчи даврани Қатарнинг “Умм Салал” жамоасида ўтказган эди.
- “Нефтьчи” жамоаси украиналик футболчи Юрий Батюшинни ўз сафига қўшиб олди. Айни пайтда футболчининг трансфер нархи 250 минг еврони ташкил этади.
- “Андижон” дедлайн куни албаниялик Рубин Ҳебай билан 2 йиллик шартнома имзолади. Ҳужумчи бунга қадар Альбания олий лигасининг “Теута” жамоасида тўп сурган ва 20 та учрашувда 10 та голга муаллифлик қилган.
- “Сурхон” 14 февраль куни ҳимоячи Артём Филипосян трансферини эълон қилди. Ўз даврида Филипосян Ўзбекистон Миллий терма жамоасида ҳам ўйнаган (13 та учрашув).
- “Турон” трансфер ойнасининг сўнгги кунида 3 нафар легионерни жамоага олиб келди. Булар сербиялик Милан Божович, черногориялик Николо Кумбурович ва грузиялик Закария Бегларишвили.
- “Бухоро” клуби молдовалик Всеволод Нихаев билан шартнома имзолаганини маълум қилди.
Изоҳ (0)