Бразилия терма жамоаси Рамон Менезесни вақтинчалик бош мураббий вазифасини ўтовчи мутахассис сифатида эълон қилди.
Менезес шу вақтга қадар Бразилия U-20 терма жамоасини бошқариб келаётган эди. Мураббий ёшлар билан бирга Америка Кубогида зафар қучган. Рамон 25 март куни бўлиб ўтадиган Марокашга қарши ўртоқлик ўйинида терма жамоа бош мураббийи сифатида иштирок этади.
Бразилия терма жамоасининг бош мураббийи Тите ЖЧ—2022 чорак финалдаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилган эди.
Изоҳ (0)