• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Меҳридарё

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида болалар онкологик касалликларга кўпроқ чалинишяпти? Онколог шифокор болаларни саратондан ҳимоялаш ва унинг илк аломатлари ҳақида сўзлаб берди

    2020 йили Тошкент шаҳрида Болалар миллий тиббиёт маркази ўз фаолиятини бошлади. У юқори технологиялар асосида хизмат кўрсатишга ихтисослашган Марказий Осиёдаги ягона болалар тиббиёт муассасасидир.

    Қиймати 130 миллион доллардан зиёд бўлган мазкур марказ Корея Республикаси кўмагида, “Баум” корпорацияси лойиҳаси асосида барпо этилди. Бу ерда йилига 1,5 мингдан зиёд ноёб жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти мавжуд.

    Фото: “Дарё”

    15 февраль Халқаро болалар саратон касалликларига қарши курашиш куни арафасида ушбу тиббиёт марказидан репортаж тайёрлашга қарор қилдик.

    — Дунё тажрибасига кўра, болалар гематология ва онкология бўлимлари кўп тармоқли касалхоналарда ичида фаолият юритади. Чунки кимё терапиясини олган беморда бошқа касалликларнинг пайдо бўлиши, хусусан, буйрак ва юрак сиқилиши билан боғлиқ оғриқлар бўлиши мумкин. Шундай вазиятда кўп тармоқли касалхона шифокорларининг борлиги қўл келади. Аслида бўлимимиз 20 та беморга мўлжалланган, аммо ҳозирги кунда бу ерда 38 та бемор бола даволанмоқда, — дейди марказнинг болалар онкологи Камол Искандаров.

    Фото: “Дарё”

    Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидан келган аёл кенжа фарзандининг саломатлиги яхшиланаётгани ҳақида қувониб гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — Бу ерга келганимизда ўғлимнинг аҳволи жуда оғир эди. Муолажалар сабаб анча яхшиланди. Бурнидан қон кетиб, иштаҳаси бутунлай йўқолганди. Шифокорлар ўғлимга оққон ташхисини қўйишди. Тўрт марта кимё терапияни олганимиздан кейин қон кетиш ҳолатлари тўхтади, — дейди беморнинг онаси.

    Кейинги пайтларда Ўзбекистонда болаларнинг онкологик касалликларга чалиниш ҳолатлари қанчани ташкил этяпти, деган саволимизга шифокор қуйидагича жавоб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Жаҳон статистикаси билан таққослаганда, Ўзбекистондаги аҳоли сонига нисбатан йилига 1500 та бемор бола аниқланиши керак. Ҳозирги кунда эса бу кўрсаткич 1000 тани ташкил этмоқда. Касалликни эрта аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис Ўзбекистонда ҳам онкологик касалликларни эрта диагностика қилишга алоҳида эътибор берилмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Жаҳон статистик маълумотларига кўра, ривожланган мамлакатларда бу касалликка чалиниш ҳолатлари ниҳоятда юқори. Носоғлом овқатланиш, гаджетлар, ҳаракатсизлик, стресс ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши касалликнинг уйғонишига сабаб бўлади.

    Болалар онкологи ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда республикамизнинг қайси вилоятларида беморлар кўпроқ аниқланиши ҳақидаги саволимизга қуйидагича жавоб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Беморлар орасида Навоий, Сурхондарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидан келганлар нисбатан кўп. Навоий вилоятида заводларнинг кўплиги, олтин конининг борлиги ҳам аҳоли саломатлигига ўз таъсирини ўтказади. Чунки олтин кони ҳам ўзидан радиация чиқариш хусусиятига эга. Оролнинг қуриши ва шўрланиши ҳисобига у ерлик болалар ўртасида ҳам онкологик касалликларга чалиниш ҳолатлари кўпроқ, — дейди шифокор.

    Ота-оналар фарзанди саломатидаги қайси ўзгаришлар орқали онкологик касалликлар ривожланаётганини тахмин қилиши мумкин.

    Фото: “Дарё”

    — Агар бола ҳолсиз бўлса, иштаҳаси йўқолса, кўп терлаб, танасида турли тошмалар бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Тана ҳароратининг меъёридан ошиши ҳам мумкин. Агар касаллик тананинг ташқи томонида пайдо бўлса, ўсимта шишиб, бўртиб чиқади. Шундай вазиятларда оғриқнинг зўрайишини кутмасдан шифокор қабулига бориш керак. Аммо ички аъзолардаги касаллик бирдан кўзга ташланмайди.

    Шу боис ҳеч бўлмаганда 6 ойда бир шифокор қабулига бориш керак. Афсуски, кўпчилик ота-оналар ўсимта анча катталашгандан сўнг мурожаат қилишади. Бу касаллик иккинчи даражага ўтгани ва янада мураккаблашганидан далолат беради. Жаҳон статистикаси бўйича касаллик 1-2 даражада аниқланиб, даволанса, яшовчанлик кўрсаткичи ҳам 95 фоизни ташкил этади. Керакли муолажалар қилинса, касаллик 3-4-даражага етганида ҳам яхши натижаларга эришиш мумкин, — дейди болалар онкологи Камол Искандаров.

    15.02.2023, 22:05   Изоҳ (0)   12347
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳар уч кунда 1 200 АҚШ долларига дори сотиб олишимиз керак” — фарзанди оққонга чалинган аёл халқдан кўмак сўраяпти (видео)

    10.02.2023, 09:03

    Ўпка саратони билан курашаётган йигит халқдан ёрдам сўрамоқда (видео)

    03.02.2023, 08:00

    Жигар циррозига чалинган эркак яхшилар кўмагига муҳтож (видео)

    27.01.2023, 08:22

    “Саратон ҳукм эмас” — 10 йил аввал ўғли суяк саратонига чалинган она Ўзбекистондаги илк онкологик хосписни ташкил этгани ҳақида (видео)

    26.01.2023, 11:47

    “5 та ўт ўчириш машинаси келиб, битта уйнинг оловини ўчиролмади” 

    16.01.2023, 21:33

    “5 та ўт ўчириш машинаси келиб, битта уйнинг оловини ҳам ўчиролмади” 

    16.01.2023, 21:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хотинини сектага киришга мажбурлаган, ходимларини маошсиз қолдирган, акаси билан алоқалрини узган: турк актёри Кадир Доғулу ҳақида нималар маълум?

    Кино | 14 август, 09:10

    Ҳамзат Чимаев UFC тарихида мағлуб бўлмаган энг кучли 5 нафар жангчини санаб ўтди

    Спорт | 14 август, 09:09

    Италияда қайиқлар чўкиб, 26 нафар муҳожир ҳалок бўлди

    Дунё | 14 август, 08:52

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.