Халқимиз бежиз ўт ва сув балосидан асрасин дея дуо қилмайди. Сув бир зумда борини ювиб, ўт эса кулга айлантиради. Юртимизда аномал совуқ ҳукм сураётган бир пайтда, Чирчиқ шаҳрида истеқомат қилувчи оила бошига ҳам мусибат тушди. Улар бир кунда уйидан ва бор будидан айрилди.
— 12 январь куни солиқларни тўлаш учун кетгандим. Уйда қизим ва набирам қолганди. тушликка ҳовлидаги ўчоқда овқат қилиб, ичкари уйда еймиз деб қозони билан уй ичига кирганида бирдан электр энергияси босими кўтарилиб, туташув содир бўлган. Олов чиққанини кўргач, қизим ва набирам қўрқиб, қўшниларни чақирган. Улар ўт ўчириш хизматига қўнғироқ қилишган.
Қўшнилар менга қўнғироқ қилиб "Уйингиздан ўт чиқди", дейишганида вазият бундайлигини ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Турмуш ўртоғим билан шошиб уйга келсак, боримиз аланга ичида қолган. Бешта ўт учириш машинаси келган, учтасининг суви яхлаб қолганини айтишди. Иккитасининг эса шканклари тешилган экан. Улар улар ўтни ўчиришолмади. Фақатгина бир-иккита яроқсиз буюмларни уй ичидан олиб чиқолишди, ҳолос, — дейди Каромат Гайибоева.
Унинг турмуш ўртоғи Қадам Гайибоев эса ФВВ ходимларидан норози бўлганини яширмади.
— Ўт ўчириш ходимлари йил 12 ой маош олишади. Наҳотки, шундай қийин вазиятда битта ёнаётган уйни асраб қолишолмаса?! Қўшниларимиз олган видеоларда ҳам бор. Улар шунчаки суҳбатлашиб, кулиб уй ёнишини кўриб ўтиришган. Турмушга чиқадиган қизим бор, унда деб йиққан сепларим ҳам кул бўлди. Ўзим учун эса болаларимга ачинаяпман, — дейди оила боши Қадам Гайибоев.
Каромат Гайибоева аномал совуқ ҳавода оғир вазиятга тушишгани ва фарзандлари ўта оғир шароитда яшашаётганини айтиб ўтди.
— Уйсиз кўчада қолдик. Ҳокимият томонидан ётоқхонадан битта хона ажратилди. Аммо у ниҳоятда қаровсиз экан. Бир қўшним ёрдам қилиб, уни бироз таъмирлдаб берди. Аммо барибир олти жон у ерда яшай олмайди, ниҳоятда тор. Совуқ кунлари болаларим билан кўчада қолдик. Хужайиним арендага Spark олиб ҳайдаб, киракашлик қилади. Бир кун эр-хотин машинада ухлаб, музлаб қолдик. Рўзғор учун керакли ҳеч нарсамиз қолмаган. Ҳаммаси бир зумда ёниб кул бўлди, — дейди Каромат Гайибоевна.
Оилага кийим-кечак, рўзғор буюмлари ёки моддий томондан ёрдам қилишни истасангиз:
8600 0329 6778 0289
Гайибаева Дилафруз
Мурожаат учун тел: 93) 120-62-26
Изоҳ (1)
Matnda xatoliklar juda ko'p: xUjayinim - xO'jaynim, Hayol - Xayol, ta'mirlDab ? ....