Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясининг Telegram ботига Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро М.Й. томонидан мурожаат келиб тушди.
Маълум бўлишича, фуқаро 23 январь куни “Умидавто” лизинг компанияси филиали билан лизинг асосида автомашина сотиб олиш учун шартнома тузиб, қирқ беш миллион саккиз юзи етмиш беш минг сўм қисман тўлов амалга оширган.
Аммо бир кун ўтиб, ушбу компания шартнома шартларини вақтида бажармаётганлиги ҳақида турли манбалардан хабар топган ва тўлаган пулларини қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаат этган.
Ҳолат юзасидан Наманган шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари томонидан “Умидавто” лизинг компанияси раҳбариятига қонун доирасида тушунтириш ишлари олиб борилди ва натижада фуқаро М.Й. томонидан тўланган 45 875 000 сўм тўлиқ қайтарилишга эришилди.
Изоҳ (0)