• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Сардор” сериали туфайли бир кунда машҳурликка эришган актриса Нигора Каримбоева шахсий ҳаёти ва миш-мишлар ҳақида

    Актриса Нигора Каримбоева “Сардор”, “Тоға”  ва “Дада” каби фильмлардаги кўплаб фильмлардаги роллари билан томошабинларга яхши таниш. Ижодкор нафақат кинода, балки театр ва телевидениеда самарали ижод қилмоқда. 11 февраль куни 44 ёшни қаршилаган актрисанинг фаолияти ва шахсий ҳаёти билан яқиндан таништирамиз.

    Фото: Instagram / @nigorakarimbayeva_

    “Икки синглим ҳам хорижда яшайди”

    Актриса оддий, ишчилар оиласида дунёга келган. Отаси педагог бўлиб, қурилиш коллежида дарс берган. Онаси эса архитекторлик бўйича таҳсил олган бўлса-да, оилавий шароити сабаб ишламаган. Актриса оиласи ва болалиги ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @nigorakarimbayeva_

    — Оилада уч қизнинг тўнғичи бўлганман. Болалигим жуда гўзал ўтган. Оила таъминоти ёлғиз дадамнинг зиммасида бўлса-да, кам-кўстсиз яшаганмиз. Болалигим турли гаджетларсиз, оддий ўтган. Болалигимда жуда содда ва ишонувчан бўлганман. Бу феъл то институтни битиргунимга қадар сақланиб қолган.
    Мен санъатга, сингилларим эса илмга қизиқишган. Ҳилола синглим турмуш ўртоғи билан Канадада яшаб, ўша ерда таҳсил олади. Кенжа синглим Дилдора эса оиласи билан бирга Кореяда докторлик диссертациясини ёқлади, — дейди актриса Нигора Каримбоева.

     Тележурналист ва актриса бўлишни истаган

    Фото: Абдувоҳид Ғаниев шахсий архивидан

    Нигора Каримбоева болалигидан нафақат санъат, балки тележурналистика соҳасига ҳам қизиққан. У институтнинг иккинчи курсида таҳсил олаётган пайтда “Илҳом” театрида саҳналаштирилган “Оқ, оқ қора лайлак” спектаклида дебют ролини ижро этган.
    Кинодаги илк ролини эса 1999 йил режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Февраль” фильмида ижро этган. 

    Фото: Скрин

    “Араб йигитига ‘ишлайман’ деб шарт қўйганман”

    Томошабинлар орасида Нигора Каримбоева араб миллатига мансуб инсон билан оила қургани ҳақида турли миш-мишлар тарқалган. Актриса интервьюларининг бирида бу шунчаки миш-миш экани ва ўзбек йигити билан оила қургани ҳақида айтиб ўтган.

     — Интервью жуда кам бераман. Имкон қадар шахсий ҳаётим ҳақидаги саволларга жавоб бермайман. Оила шахсий қўрғон, уни оммага олиб чиқиш мумкин эмас, деб ҳисоблайман. Мақтанишга ёйманг-у, институтни тамомлаш арафасида совчи қўйган йигитлар жуда кўп эди. Улар орасида санъаткорлар ҳам, бошқа соҳа вакиллари ҳам бор эди. Аммо номзодларнинг ҳаммаси “Ишлатасизми?” деган саволимга “Йўқ” деб жавоб берган. Шунча йил ўқиб ишламайманми деб совчиларини қайтариб юборганман. Битта турмуш ўртоғим “Майли шунча йил ўқибсиз, ишлайсиз”, дегандан кейин шу инсон билан оила қуришга қарор қилганман. Эски шаҳарлик педагоглар оиласига келин бўлганман, турмуш ўртоғимнинг миллати ўзбек. Араб йигитига турмушга чиқибди деган гап-сўзларнинг тарқалишига ўғлимнинг исм-шарифи сабаб бўлган. Яъни ўғлимга қайнотамнинг исмини қўшимчасиз қўйишни истаганмиз. Жаъфар Шокир деб ҳужжатларга ёздирганимиздан кейин поликлиникага борсак, “Эрингиз покистонликми, туркми, арабми?” деган саволлар беришарди. Аввалига йўқ деб сабабини тушунтиришга ҳаракат қилардим. Кейинчалик бундай саволлардан чарчаб, гапларини тасдиқлайдиган бўлганман, — дейди Нигора Каримбоева.

    “Аввал тўйда бошловчилик қилишга уялардим”

    Айни кунларда ўзбек тўйларида энг талабгир бошловчи бўлган актриса ўзи истамаган ҳолда бу хизматни йўлга қўйгани ва “тўйчи” деган номдан анча йил уялгани ҳақида айтиб ўтди.

    — Илгари тўйга чиқадиган ижодкорларга нисбатан муносабат бошқача бўлган. Ҳозир эса тўйлар ҳам худди концертдек ўтяпти. Шундай бўлган бўлса-да, илгари тўйларга чиқишдан уялганман. Ўзбек миллий драма театрида ишлаб юрган пайтларимда актрисаларнинг келин-салом маросимларига чиқиши урф бўлганди. Саида Раметова ва Раъно Ярашева тўйларга чиқишни таклиф қилишган. Ҳар доим рад жавобини берардим. Бир куни курсдошим Рихситилла Абдуллаев рус миллатига мансуб инсонларнинг тўйида таржимонлик қилишимни таклиф қилди. Эвазига 50 АҚШ долларига беришини эшитгандан кейин рози бўлганман. Аввалига тўйларда рус тилида бошловчилик қилардим. Беш йилга қадар тўйларга чиқишга иккиланиб юрганман. Ҳатто, буни режиссёрларга ҳам айтмасдим. Чунки яхши режиссёрлар “тўйчи” актёрларга нисбатан у қадар яхши муносабатда эмасди, — дейди актриса Нигора Каримбоева.

     “Дўстимнинг қистови билан кастингга борганман”

    Нигора Каримбоева телебошловчиликдаги фаолиятини “Спорт” каналида бошлаган. У МТРКга расман ишга қабул қилинишига Рихситилла Абдуллаевнинг қистови сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @shoxamusayev
     

    — Табиатан ёпиқ инсонман. Ўзимни ҳар ишга уриб кўришни ёқтирмайман. Бир куни дўстим Рихситилла Абдуллаев “Спорт” номли янги каналга кастинг бўлаётганини айтиб қолди. “Қўйсанг-чи, бизни барибир қабул қилишмайди”, дедим. Унинг қистови билан кастингдан ўтдик. 2004—2014 йилга қадар диктор сифатида фаолият юритдим. Ундан кейин “Ойдин ҳаёт” номли ток-шоуда бошловчилик қилдик. У ерда ҳам 6 йилга яқин ишладим. Бир ишга киришсам. Ундан кўнгил узишим жуда қийин. Моддий манфаатдан кўра ўша ишдан завқ олишим менга кўпроқ ҳузур бағишлайди, — дейди актриса.

    “Бир кунда машҳур бўлиб уйғонганмиз”

    Актрисанинг томошабинлар орасида машҳурликка эришишида “Сардор” сериалининг ўрни катта бўлган. Актриса сериал сабаб, машҳур бўлиб улғайгани ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: “Дарё”

    — 2000 йилда суратга олинган “Сардор” сериали катта машҳурликни олиб келган. Бу худди уйқудан машҳур бўлиб уйғонишга ўхшарди. Сериал ҳақиқатан ҳам халқ орасида кутилмаган машҳурликка эришган, — дейди актриса.

    “Экрандаги қиёфам заҳар…”

    Нигора Каримбоева салбий роллардан қўрқмайдиган актрисалар тоифасига киради. Аммо буни баъзи томошабинлар нотўғри тушунишлари ва “ёмон” кўриб қолишларига қуйидагича муносабат билдирди.

    Фото: Instagram / @shoxamusayev
     

    — Бундай ролларни ҳам кимдир ижро этиши керак. Дунёда ҳамманинг ўзига хос ниқоблари бор. Экрандаги қиёфам заҳарроқ бўлиши мумкин, аммо бу ҳаётда ҳам шундай инсонман дегани эмас. Экранда заҳар, чўрткесар аёллар ролини кўп ижро этаман. Халқдан ролларимга нисбатан негатив фикр эшитмаганман, аммо ташкилотчилардан “Яхши ролларни кўпроқ ўйнанг, сизни заҳар актриса дейишяпти”, деб кўп айтишган. Бундай фикрларга эътибор бермайман, — дейди актриса Нигора Каримбоева.

    “Ўғлимнинг режиссёр бўлишини истамадик”

    Актрисанинг Жаъфар исмли ёлғиз ўғли бор. У ўғлининг режиссёр бўлишига жиддий қаршилик қилгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

    Фото: Instagram / @shoxamusayev


    — Ўзбекистонда эркак ижодкорларга бироз қийин. Аёл ижодкорлар ҳам асосий даромадини тўйлардан топишади. Ўғлим мактабни тамомлаш арафасида санъат институтига киришни режалаштирганди. Аммо қаршилик қилганимиз учун асосий эътиборини бошқа соҳага қаратди. Ўзим ҳақида эмас, фарзандимнинг ютуқлари билан мақтанишни яхши кўраман. У бир вақтнинг ўзида бир нечта олийгоҳга қабул қилинди. У Вестминестер университетининг IT йўналишида ўқишни истади. Ўқиш билан бирга университетда ташкил этилган “Драма тўгарагига” ҳам қатнашяпти. У дўстлари билан инглиз тилида спектакллар саҳналаштиряпти, — дейди актриса Нигора Каримбоева.

    14.02.2023, 14:00   Изоҳ (0)   33261
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сардор» сериали қаҳрамонлари 21 йилдан сўнг қанчалар ўзгарган ва улар қандай ишлар билан банд (фото ва видео)

    19.09.2021, 10:55

    Нигора Каримбоева Zo‘r TV телеканали олдидан ўтганида йиғлаши ҳамда «Олтин ҳумо» маросими бошловчилиги унга насиб қилмагани ҳақида (видео)

    21.01.2022, 19:43

    «Алданган аёл» кастингидан ўтолмаган Нигора, Тахмина образидан қуруқ қолган Дурдона. Фильм ва сериаллардаги машҳур ролларни турли сабабларга кўра ижро эта олмаган

    02.03.2022, 18:59

    «Дада» 12 ёшда: Фильм қандай суратга олинган? Бош роль ижрочиси — чақалоқ ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    24.07.2022, 15:46

    Турк актёрлари Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен зилзила жабрдийдалари учун 41 минг доллар йиғди

    13.02.2023, 19:41

    “Ўзимни бир неча марта поезд тагига ташламоқчи бўлганман”. Ўзбекистонлик санъаткорлар тушкун кайфият ва депрессияни қандай енггани ҳақида 

    13.02.2023, 18:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.