• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ўзимни бир неча марта поезд тагига ташламоқчи бўлганман”. Ўзбекистонлик санъаткорлар тушкун кайфият ва депрессияни қандай енггани ҳақида 

    Руҳий тушкунлик инсон ҳаётини изидан чиқариб юборади. Бундай пайтда ўзини қўлга олиш ва олдинга қадам ташлаш муҳим. Ўзбек санъаткорлари орасида ҳам руҳий тушкунликни енгиб ўтган ижодкорлар бисёр. Улар бу кунларни қуйидагича эслашади.

    Акбарали Очилов

    “Юлдузингни бер осмон” фильми учун саундрек куйлаган Акбарали Очиловни ҳозирги ёшлар танимаса ҳам керак. Аммо бир пайтлар унинг қўшиғи ҳит бўлган ва уларни қайта куйлаган хонандалар ҳам машҳурликка эришган. Афсуски, руҳий тушкунлик сабаб унинг бутун ҳаёти изидан чиқиб кетган. Ижтимоий тармоқларда у қаровсиз қолгани ҳақидаги видеолар ҳам тарқалганди.

    Фото: Скрин

    — Онамнинг хоҳиши билан уйланиб фарзандли бўлганман. Бир қарашда ҳаммаси жойидадек туюларди. Аммо барибир кўнгилда қандайдир кемтик бор эди. Ўзим ёқтирган қиз билан оила қурмаганим армон бўлиб қолди. Агар яна бир марта ёш бўлиб қолиш имкони бўлса, шу хатони такрорламаган бўлардим. Фарзандларимга уй-жойни ташлаб, онам билан яшай бошладим. Онамнинг вафотидан сўнг ёлғизланиб қолдим. Ёлғизлик ҳам инсонга ўзгача илҳом бераркан. Кўп қўшиқларим ана шундай тушкунлик пайтларимда ёзилган. Аммо ҳозир ўзимни ёлғиз ҳис қилмайман. Зериксам, телефоним ва ручка билан қоғозим бор, — дейди Акбарали Очилов.

    Ойдин Юсупова

    Актриса Ойдин Юсупова ҳам жиддий қийинчиликларга учраган. Ҳатто унинг руҳий тушкунликка тушгани, санъатдан бутунлай кетгани ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалганди. У 2016 йилдан сўнг то 2022 йилга қадар бирор медиалойиҳада иштирок этгани йўқ. Бу ҳолатни дугонаси Камила Гимандинома шундай изоҳлаган.

    Фото: Instagram / @oydin_yusupova_officiall_13

    — Ойдин дадасининг ўлимидан сўнг тушкунликка тушиб қолганди. У қийин вазиятларда ёнимда ҳамиша ёнимда турган. Аммо ўзига отасининг ўлими оғир таъсир қилди. Шунинг учун ҳам узоқ вақт ижодий танаффус қилди, — дейди актриса.

    Ойдин Юсупова олти йиллик танаффусдан сўнг “Денгиз гули” ва “Ўйин” сериалларида суратга тушмоқда.

    Нигора Абдуллахонова

    “Афандининг қизлари” жамоасидаги иштироки билан халққа таниш бўлган актриса Нигора Абдуллахонова ота-онаси ажрашганидан сўнг ёлғизланиб қолгани ва руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @nigora_abdullahanova

    — Ҳар ким бахтли бўлишга ҳақли, аммо эр-хотин ажрашаётганда ўзидан ҳам кўпроқ болалари ҳақида ўйлаши керак. Болаликдан ёлғизлик ва қоронғиликдан қўрқардим. Афсуски, жуда эрта ёлғиз яшашга мажбур бўлдим. Ота-онам ажрашиб, ўзлари истагандек бахтга эришмоқчи бўлиб, оила қуришди. Албатта, бу ҳолат инсоннинг руҳий ҳолатига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Тушундимки, бундай вазиятда атрофдагилар эмас, инсон ўз-ўзига ёрдам бериши ва ўзигагина суяниши керак экан, — дейди актриса Нигора Абдуллахонова.

    Зара Ширинова

    Телебошловчи Зара Ширинова эса онасининг ўлимидан сўнг тушкунликка тушгани, ҳатто уйига киришни истамай кўчада шунчаки сайр қилишга одатланиб қолган кезлари ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @zara_shirinova

    — Онамдан жуда эрта айрилганман. Турган гапки, аёли вафот этганидан сўнг эркак киши уйланади. Дадам уйланганидан сўнг ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолди. Ўша пайтларда шу қадар тушкунликка тушгандимки, ҳатто уйда ёлғиз қолишдан ҳам қўрқардим. Шунчаки кўчага чиқиб, айланиб юрардим. Чунки уйга кирсам ёлғиз эканлигим ва онамни йўқотганлигим эсимга тушаверарди. Кейинчалик ўзимни қўлга олиб, кўпроқ ишлашим кераклигини англаб етдим, — дейди Зара Ширинова.

    Зуҳра Солиева

    Шахсий ҳаётининг оммадан яширмайдиган актриса Зуҳра Солиева турмуш ўртоғи сабаб руҳий тушкунликка тушгани ва қандай ўзини қўлга олгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @zuhra_salieva

    — Аёл кишида тушкунликка тушиш ҳолатлари кўп бўлади. Ҳар ой гормондаги ўзгариш сабаб тушкунликка тушиши ёки арзимаган нарса билан қувониши мумкин. “Сен семизсан, ёқимсизсан!” деган таҳқирларни эшитганда, барча аёл тушкунликка тушади. Унинг устига фарзандли бўлолмай сиқилиб юрган пайтларим эди. Соғлиғим ёмонлашди, қон босимим кўтарилиб, юрагим оғрийдиган бўлиб қолди. Кўчага чиқиб, одамларга қўшилгим келмасди. Ёлғиз қолишни, атрофимдаги баъзи инсонларнинг таҳқирларини эшитишни истамасдим. Аммо кейин яхшилаб ўйлаб, бошқалар учун ўзимни қурбон қилишим керакмаслигини тушуниб етдим. Инсон ўзини ҳурмат қиладиган ва қадрлайдиган инсонлар даврасида юриши керак. Шундагина ҳаммаси яхши бўлади, — дейди актриса Зуҳра Солиева.

    Илмира Раҳимжонова

    Актриса Илмира Раҳимжонова онасининг эрта вафотидан кейинги руҳий тушкунлик ва унга қилинган туҳматлардан сўнг ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — “Балли қизлар” кўриб танловида иштирок этиб, иккинчи ўринни қўлга киритганман. Ўша ерда овқатга қўшиб помидорнинг пўсти билан еганимдан кейин мазам қочиб қолган. Бир-икки кунда ўтиб кетса керак деб ўйлагандим. Аммо бирдан мазам қочиб қолган. Ҳушимдан кетганимдан кейин Бўстонлиқдаги касалхонага олиб боришган. Кейин қишлоқда дув-дув гап бўлган, фалончини қизи фалон жойга борган экан… Энди у гапни ҳам ўзимнинг яқинларим тарқатган, “энди у қиз боламас, шу икки-уч кунда ким билади қаерларда, ким билан юрган деб туҳмат гапларни тарқатишган. Ўшанда мен қаттиқ психологик зарба олганман.

    Мана шу гап-сўзлардан кейин ўзимни бир неча марта поезд тагига ташламоқчи ҳам бўлганман. Уйда ҳам бир нуқтага тикилиб ўтираверардим. Шу даражада кучли руҳий зарба олганимдан бир йилга қадар ҳеч ким билан гаплашмаганман. Икки-уч марта жонимга қасд қилмоқчи бўлганимдан кейин ўзимда куч топиб, ўлим чора эмаслигини тушуниб етганман, — дейди актриса.

    Шаҳноза Отабоева

    Хонанда Шаҳноза Отабоева эса ортиқча вазн туфайли руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @shahnoza_otaboyeva_official_

    — Иккинчи фарзандим дунёга келганидан сўнг қоматимда жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Карантин вақти ҳамма қатори менга ҳам жиддий таъсир этди. Касал бўлмаслик учун яхши овқатланиш керак экан, деб ўзимга ҳеч қандай чекловлар қўймадим. Табиийки, ортиқча вазнли инсон экранда чиройли кўринмайди. Клип суратга олгим келади, аммо кўринишим ёқмаганидан кейин фикримдан қайтаман. Тўй-ҳашамларга борганда ҳам ўзимни чеккага оладиган бўлиб қолгандим. Чунки барибир одамлар хаёлидан нималар ўтаётганини яхши билардим. Хуллас, ўша вақтда жиддий тушкунликка тушиб қолдим. Балки, бунга оиламдаги низолар ҳам сабаб бўлгандир. Ҳеч ким билан учрашгим келмайди, зарурат бўлмаса кўчага ҳам чиқишни истамасдим. Кейин ўзимни қўлга олиб, жиддий чора кўришга қарор қилдим. Бундай вазият фарзандли бўлгандан кейин бўлиши табиий ҳол. Афсуски, буни ҳамма ҳам тўғри тушунмайди, — дейди хонанда.

    Мавзуга доир:

    Фото: Бахтсиз севги туфайли жонига қасд қилишга уринган машҳурлар

    Бахтсиз ҳодиса туфайли чиройини йўқотиб, қалб гўзаллиги билан бахт топган қизлар ҳикояси (фото)

    Коко Шанел, Маурицио Гуччи. Мода оламининг қисмати фожиали якун топган вакиллари (фото)

    13.02.2023, 18:21   Изоҳ (0)   38129
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Узоққа келин бўлиб онамни куйдирганман. Улар тўйимга боришни истамаган”. Сайёра Қозиева оиласи ва ҳаётдаги армонлари ҳақида (видео) 

    13.02.2023, 12:53

    “Аватар 2: Сув йўли” фильми қандай суратга олинганини акс эттирувчи қизиқарли суратлар

    12.02.2023, 12:10

    Instagram: Раъно Шодиева хонадонидаги қувончли кун, Умрани адо этаётган санъаткорлар, Жаҳонгир Отажоновдан янги клип

    11.02.2023, 23:05

    Асал Шодиевадан узр сўраган Нилуфар Усмонова, укаси билан дуэт, жонли ижро ва қўрқув. Шоҳруххоннинг кино-концертидан репортаж (видео)

    11.02.2023, 22:46

    “Қариндошлар бунақа таниладиган бўлса, танилмай қўя қолсин, дейишди”. Дурдона Қурбонованинг онаси қизига қандай роллар тақиқлангани ва Имрон билан муносабати ҳақид...

    11.02.2023, 11:37

    Instagram: Туркияга 10 минг доллар хайрия қилган Юлдуз Усмонова, аварияга учраган Шаҳзода Муҳаммедова, фарзандли бўлган Воҳиджон Исоқов

    10.02.2023, 22:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.