• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Европа Суперлигаси “қайта тирилади”. Таъсисчилар 10 та тамойилни ишлаб чиқди, АПЛ клублари лойиҳага қарши, Ла Лига раҳбари эса “Реал” ва “Барселона”га босим ўтказмоқда

    Футбол бўйича Европа Суперлигаси яна жонланди. Мусобақа атрофидаги гап-сўзлари яна кўпайиб қолди. 

    “Барселона”, “Реал” ва “Ювентус” Суперлигани қайта ишга туширишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилганди. Мусобақанинг янги талқинида бир нечта дивизионлар ва унда иштирок этувчи 60-80 та клуб бўлади.

    Европа Суперлигаси бош директори Бернд Рейхарт Германиянинг Диэ Welt газетасида ўз мақоласини эълон қилди ва унда турнирга асос бўладиган 10 та тамойилни тилга олди. 

    Европа Суперлигасига асос бўлувчи 10 тамойил.

    1.Турнир марказида спорт ютуқлари туради. 

    Суперлигада 60 тадан 80 тагача жамоа иштирок этади. Бу бир нечта дивизионларга бўлинган очиқ мусобақа бўлади. Даромад турнирнинг барча аъзолари ўртасида тақсимланади. Суперлигада иштирок этиш мавсумдаги спорт натижаларига боғлиқ бўлади. Унда доимий аъзолар бўлмайди. 

    2. Миллий чемпионатлар — футболнинг асосидир.

    Клублар аввалгидек миллий чемпионатларда ўйнашда давом этади. Европа Суперлигаси ташкил этилиши билан миллий чемпионатлар янада қизиқарли бўлиши кутилмоқда, чунки янги турнир иштирокчиларни қўшимча ресурслар билан таъминлайди. 

    3. Барқарор даромад олиш орқали рақобатбардошликни ошириш

    Даромаднинг ўсиши ва молиявий барқарорлик қоидаларига қатъий риоя қилиш орқали Европа клублари рақобатбардошликни янада оширади. Европа Суперлигаси йўлланмасини қўлга киритган клубларга бир мавсумда камида 14 та Европа даражадасидаги ўйинлар кутиб туради. Шунинг ҳисобига даромад барқарор бўлади. 

    4. Футболчиларнинг соғлиги — энг муҳими.

    Йиллик ўйинларнинг сони ҳақида гапираётганда биринчи навбатда спортчиларнинг соғлиги муҳим аҳамият касб этади. Ўйинчилар уюшмасини эътиборини ҳам жалб қилиш лозим. Ўйинлар сони ҳозиргидан кўп бўлмаслиги керак. Қайд этилишича, учинчи томон футболчиларни янги мусобақаларда ва эскиларининг кенгайтирилган талқинларида иштирок этишга мажбурлай олмайди. 

    5. Молиявий барқарорлик қоидаларига қатъий риоя этилиши лозим.

    Европа клублари мусобақаларини жамоаларнинг ўзлари ташкил этиши керак. Клубларнинг сарф-харажатлари рақобатни бузадиган сармоя киритишга эмас, балки фақат ишлаб топилган маблағларга асосланган бўлиши керак. Молиявий барқарорлик қоидалари клубларга футбол билан боғлиқ йиллик даромадларининг фақат белгиланган фоизини маош ва трансферларга сарфлаш имконини беради. 

    6. Дунёнинг энг яхши спорт мусобақаси.

    Янги турнир дунёнинг энг қизиқарли спорт тадбири даражасига чиқиши керак. АҚШда спорт ва рақамли ўйин-кулгуларнинг дунё бўйлаб тарқалишига иштиёқли ёш авлоднинг футболга бўлган иштиёқини қўллаб-қувватлаш керак. Бунга дунёнинг энг яхши футболчилари мавсум давомида мунтазам равишда учрашадиган турнир орқалигина эришиш мумкин. 

    7. Мухлислар учун ҳам яхши тажриба. 

    Мухлислар билан мулоқот орқали футболни қандай яхшилаш бўйича ғояларни ишлаб чиқса бўлади. Меҳмондаги ўйинларга ташриф буюришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарур. Стадионларга ягона, юқори сифат даражасига олиб чиқадиган инфратузилма стандартларини ўрнатиш лозим. 

    8. Аёллар футболини молиялаштиришни яхшилаш.

    Аёллар футболини ривожлантиришда давом этиш керак, шунинг учун уни молиялаштиришни сезиларли даражада ошириш зарур. Инвестиция нафақат профессионал, балки ҳаваскор даражаларга ҳам керак. 

    9. Бирдамлик тўловларининг сезиларли даражада ошиши. 

    Суперлигада иштирок этмаётган клубларга бирдамлик тўловлари, шунингдек, ижтимоий мақсадлардаги тўловлар йилига камида 400 миллион еврони ташкил этади — бу ҳозиргидан икки баравар кўп. 

    10. Европа Иттифоқи қадриятлари ва қонунлари ҳурмат қилиниши керак. 

    Европа Иттифоқининг қадриятлари, қонунлари ва эркинликлари Европа клублари футболининг асосини ташкил қилиши керак. Спорт трибуналларининг юрисдиксияси фақат спорт масалалари билан чекланиши лозим. Бошқа барча низолар ваколатли судлар томонидан кўриб чиқилиши ва барча ишлар Европа Иттифоқи адлия органларининг назорати остида бўлиши керак. 

    АПЛнинг айрим жамоалари мусобақа иштирок этишни хоҳламаяпти

    Фото: Sky Sports

    Sky Sports нашрининг хабарига кўра, Премьер Лиганинг бир нечта жамоаси лойиҳани “кулгули” дея ҳисоблаб, ундан масофа сақлаб турибди. 

    АПЛнинг 5 жамоаси Суперлигада иштирок этишдан бош тортган. Номи ошкор этилмаган Лондон клубининг раҳбарларидан бири янгиланган лойиҳани “қуруқ гап” деб ҳисоблаган. 

    “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Суперлига ҳақида қуйидагича фикр билдирди: “Бошқалар бу лойиҳани ўрганмоқда ва шундан сўнг менга хабар беришади. Вақти келиб қандайдир қарор қабул қилинади. Албатта, бу ҳақида клуб қайғуради.

    Ҳозирги тизимни (Европа футболи) яхши деб ҳисоблайман, бироқ футболни яхшилаш учун қанақадир ўзгаришлар қилиниши лозим, ҳаёт шунақа.

    Одамлар ҳар доим энг зўрини қуришга ҳаракат қилади. Агар бу футболга фойдали бўлса, диққатга сазовор бўлади”. 

    Суперлига раҳбарияти АПЛ клубларининг норозилигидан хавотирда эмас

    “Лойиҳамиз битта ҳудудга боғланиб қолмаган. Ҳеч нарсани истисно қилмайман ва биз Европанинг энг яхши турнирини ўтказишни хоҳлаяпмиз.

    Агар бирор мамлакат, футбол ассоциацияси ёки бирор лига бизга қўшилишни истамаса, лойиҳа ўлди дегани эмас”, — айтиб ўтди Европа Суперлигаси лойиҳаси бош директори Райхарт. 

    Ла Лига раҳбари ҳам Суперлигани танқид остига олди

    Фото: Getty Images

    “Алданиб қолишингизга йўл қўйманг. Бу топ-жамоаларнинг Европа футболини эгаллашга қаратилган янгича уриниши. Йиллар давомида топ-жамоалар бир неча бор Европа футболининг турли органларини гаровга олиб, кўпроқ пул ва кучга эга бўлган.

    Суперлига бош директори — Европа футболини тўлиқ назорат қилиш ва уни ҳамма учун эмас, балки фақатгина элита учун спорт турига айлантиришни мақсад қилган топ-жамоаларнинг янги юзидир. 

    Райхарт ва унинг дўстлари томонидан ўйлаб топилган мусобақа ҳозирги футбол моделига нисбатан кўтарилган қўзғолон. У ҳақиқатан ҳам лигалар етакчиларини шундай жоҳил деб ҳисоблаяптими?

    Миллий чемпионатларда ғалаба қозониш Европанинг юқори дивизионига тўғридан-тўғри чиқишни кафолатламайди. У фақатгина катта клублар учун аталади. 

    Жаноб Райхарт ва унинг дўстлари ўзларини энг ақлли, УЕФА, ассоциациялар, лигалар, клублар ва мухлисларни аҳмоқ деб ўйлаяптими?”, — дейди Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас. 

    11.02.2023, 13:44   Изоҳ (0)   5164
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    А Серия. “Милан” Турин клуби устидан қийин ғалабага эришди 

    11.02.2023, 02:41

    Пушкаш соврини учун даъвогарларнинг якуний учлиги маълум бўлди 

    11.02.2023, 02:10

    The Best. Йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарларнинг якуний учлиги маълум бўлди

    10.02.2023, 22:42

    Расман: Русланбек Жиянов “Нижний Новгород” билан шартнома имзолади 

    10.02.2023, 17:19

    Криштиану Роналду лигалардаги 500-голини урди. Ушбу кўрсаткични унга қадар фақат уч футболчи қайд этган

    10.02.2023, 15:06

    Мессидан 3,5 млн евролик хайрия, волонтёр Ўзил ва Мертенс, аукционга қўйилган Роналдунинг либоси. Спорт олами вакиллари зилзиладан жабрланганларга ёрдам қўлини чўз...

    10.02.2023, 11:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.